UCHQUDUQ 24

@pressashkbngmk Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз
Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг. Куч бирликда бирлашамиз ✊
Adminlarimiz: @Laylo_Karimova_Admin @Mehriddin_MvS
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ilm-fan
Indeksga qo‘shilgan
16.03.2020 07:38
30 May, 18:25 (42 kun oldin)
ЗАРАФШОНДА КОНТЕЙНЕРЛАРДАН ИБОРАТ КАРАНТИН МАЙДОНИ ҚУРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан 28 май куни Зарафшон шаҳри яқинида карантин майдони қурилиши бошланди. Ушбу қарор коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ва шаҳримизда олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнларига зарар етказмаслик мақсадида қабул қилинди.
Карантин майдонининг қурилиши учун 10 гектар ер ажратилди. Бу ерда 650 ўринга мўлжалланган 98 та контейнер жойлаштирилади. Қурилиш ишларини бажариш учун “Zarafshan Golden Group” масъулияти чекланган жамияти бош пудратчи этиб тайинланди.
Коронавирус инфекциясини мағлуб қилгандан кейин контейнерларни турли мақсадларда ҳам ишлатиш мумкин.
Табиийки, санитария қоидалари унутилмайди: бу ҳудудга киришда ҳар бир машина дезинфекцияланади, ишчилар иссиқлик термометри томонидан текширилади ва барча гигиена воситалари билан таъминланади.

👉@navoiuz_official