Андижон 24

@pressaAn Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Андижон шаҳар ҳокимлиги Ахборот Хизмати.

📨 Мурожаатлар учун: t.me/andpressa
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
03.10.2019 12:50
30 Apr, 07:54 (67 kun oldin)
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

ОЙЛИК МАОШДАН ҚАРЗДОРЛИК ҚОПЛАНДИ

Шу йилнинг 28 апрель куни фуқаролардан йўлланган мурожаат юзасидан “Андижон сув таъминоти” МЧЖ Матбуот хизмати томонидан ўрганиш олиб борилди. Мурожаатда жамият ишчилари гарчи карантин даври бўлишига қарама й ишлаётган бўлсаларда, бироқ, уларга ойлик маоши тўланмаётганлиги маълум қилинган. Ушбу мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, республикамизда ҳукм сураётган карантин даврида аҳолини бир сония бўлсин тоза ичимлик сувисиз қолдириш карантин қоидаларига зид бўлгани, бу пайтда аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи ҳар доимгидан икки баробарга ортганлиги боис жамиятнинг айрим масъул ходимлари хизмат фаолиятига жалб қилинган.
Республикамизда коронавирус пандемиясининг тарқалиши натижасида юзага келган карантин ҳолати даврида вилоятдаги юридик ташкилотларнинг кўпчилиги ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Натижада юридик ташкилотлар ва аҳолидан фойдаланилган тоза ичимлик суви учун тўловлар миқдори 10 баробарга камайиб кетди. Бу эса ишчи-хизматчиларга ойлик маоши тўлашнинг кечикишига сабаб бўлди. Бироқ, жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 05/1-234-сонли топшириғига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг карантин даврида сув таъминоти корхоналарини иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда биринчи даражали зарурий харажатларини қоплаш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги остида “Андижон сув таъминоти” МЧЖга иш ҳақи, кимёвий реагентлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа ҳаражатларини қоплашга фоизсиз ссуда маблағлари ажратилди ва маблағ шу йилнинг 28 апрель куни “Андижон сув таъминоти” МЧЖ ҳисоб рақамига келиб тушди. Шу куннинг ўзида “Андижон сув таъминоти” МЧЖ корхонаси ишчи ҳодимларининг ойлик маошидан бўлган 2 млрд. 555 млн. сўм қарздорлиги батамом қопланди.

https://t.me/AndijonSuvTaminotMCHJ