Иштирокчилар учун “заявка” топшириш санаси маълумХабарингиз бор, лигамизнинг янги мавсуми феврал ойида старт олади. Аниқроғи, қиш фаслининг сўнгги ойида 2-3-лига иштирокчилари курашга киришади. Жамоалар 11-26 феврал оралиғида 4 та тур ўйинида майдонга тушади. Тез кунларда мавсумнинг тўлиқ тақвими телеграм каналимизда эълон қилинади.
Одатдагидек, иштирокчиларга ўйинчилар рўйхатини топшириш учун маълум кунлар белгиланди ва албатта одатдагидек қайсидир иштирокчи ўзига белгиланган кунда “заявка” тақдим этмаса 1-тур ўйинини бир нафар захира футболчиси билан ўтказади. Яъни, 1-турда 6 нафар ўйинчининг хизматидан фойдалана олади. Шунингдек, жамоа ўзига белгиланган кунда таркибни топширса-ю, маълум муддатдан сўнг рўйхатга ўзгартириш киритишни хоҳласа ҳам худди шундай чора қўлланилади – 1-турни 1 нафар захира ўйинчиси билан ўтказиш! Агар 1-турда қайсидир жамоа учрашувга ташриф буюрмаса, жазо чораси 2-турда кучга киради. “Заявка”ни ўз вақтида топширмаган жамоа барибир жазодан қочиб қутила олмайди.
Одатдагидек, жамоалар мавсум учун максимум 15, минимум 12 нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказа олади.
“Заявка” топшириш саналари26 январ – ⚽️“La Masia”, ⚽️“Marsel”, ⚽️“Liverpul”, ⚽️“FC Ohunboboyev”
27 январ – ⚽️FC APL, ⚽️“Bo‘zsuv”, ⚽️“Futbolishee”, ⚽️“Gunners”
28 январ – ⚽️O‘BS, ⚽️“Qahramon”, ⚽️“Star”, ⚽️“Selta”
29 январ – ⚽️“Turon”, ⚽️“Samara”, ⚽️“FC Karavan”, ⚽️MFS
30 январ – ⚽️MЮ, ⚽️“Algo City”, ⚽️“Zarafshon”, ⚽️“Neftchi” U-21
31 январ – ⚽️“FC Nazarbek”, ⚽️“Eagles”, ⚽️“Alfraganus”, ⚽️“Napoli”
1 феврал – ⚽️“FC Blaze”, ⚽️“Kvant”, ⚽️“Fenix”, ⚽️“Maghrib”
2 феврал – ⚽️“Zam Zam”, ⚽️“Mannol”, ⚽️“RayCenter”, ⚽️“Gold”
3 феврал – ⚽️“Ko‘kcha City”, ⚽️“FC Labzak”, ⚽️“FC Milan”, ⚽️“Fans Family”
4 феврал – ⚽️“FC Lion”, ⚽️“FC Wolves”, ⚽️“Бирлик”, ⚽️“Гулобод”
♾
Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
🚀
Telegram | 📷
Instagram |
🔵
Facebook | 🎬
Youtube | 🌎
Group