POP YANGILIKLARI - RASMIY KANAL 🇺🇿

@popnewsuz Yoqdi 15 30 000 + O‘zP

Поп туманидаги энг катта аудиторияга эга канал!
Туманимизга оид энг сўнгги янгиликлар, эълонлар фақат мана шу каналда.
Таклифлар ва эълонлар бўйича 👉 @uzpopnews'га мурожаат қилинг!
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
20.08.2018 09:27
23 May, 05:35 (5 kun oldin)
⚡️Сардоба фалокати юзасидан икки киши қамоққа олинди

Бош прокуратура «Сардоба» сув омбори билан боғлиқ жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилганини маълум қилди.

«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Сардоба сув омбори ўпирилиши ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 207-модда 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 258-модда 2-қисми «б» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ДХХ томонидан тергов олиб борилмоқда.