nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача бекорчи ишлар билан машғул бўлиб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай ҳолатда рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.📚
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz