PM’lashamiz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Martaba


Тўғри деб билган фикрим билан бўлишаман. Қилаётган хамма ишимиз хато бўлса хам
Админ: https://t.me/muhammad_yusufr

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Martaba
Statistika
Postlar filtri


Менга тўғри келмасачи?

Биз эшитадиган экспертлар, соҳа вакиллари, муваффақиятга эришган тадбиркорлар — уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутамиз. Лекин менинг тахминим бор:

Улар Maslow пирамидасининг чўққисидаги одамлар.

Улар учун олий мақсадлар, ўзини рўёбга чиқариш муҳим. Чунки уларнинг базавий эҳтиёжлари қондирилган.

Лекин агар сиз пирамиданинг пастки босқичларида бўлсангизчи?
Қорни оч одамга “олий мақсад ҳақида ўйла” деган маслаҳат нечоғли тўғри?
Йўл пули йўқ, ижара пулига шошилаётган инсон учун “визионер бўл” деган гап қачон мантиқан ёрдам беради?

Ҳар кимнинг босқичи бор.
Аввал яшаш, хавфсизлик, молиявий барқарорлик. Кейин эса олий мақсадлар ҳақида ўйлаш.

Шундай экан, ҳар бир маслаҳатни ўз босқичингизга мослаб қабул қилиш керак эмасмикан? Ёки вақтимизни маносиз рилс ва шортсга нисбаттан шунга кетқазган яхшироқмикан?


Maslow пирамидаси нима?

Абрахам Маслоу психологияда инсон эҳтиёжларини тушунтириш учун 1943 йилда “Эҳтиёжлар иерархияси” назариясини таклиф қилган. Бу назария кўпчиликка “Maslow пирамидаси” номи билан таниш.

Пирамида 5 та босқичдан иборат:

1️⃣ Физиологик эҳтиёжлар
Овқат, сув, уй-жой, уйқу – инсон тирик қолиши учун зарур бўлган асосий эҳтиёжлар.

2️⃣ Хавфсизлик эҳтиёжи
Одам ўзини хавфсиз ҳис қилиши, келажакка ишончи бўлиши, моддий барқарорлик.

3️⃣ Севги ва мансублик эҳтиёжи
Яқин инсонлар, оила, дўстлар, жамият ичида ўзини бир бўлак сифатида ҳис қилиш.

4️⃣ Ҳурмат ва қадрланиш эҳтиёжи
Одам ўз қадрини билиши, бошқалар томонидан эътироф этилиши, обрў.

5️⃣ Ўз-ўзини рўёбга чиқариш (самореализация)
Инсон ўз салоҳиятини тўлиқ ишга солиши, орзуларини амалга ошириши, ижод қилиш, янги билимлар эгаллаши.

▶️Maslow пирамидаси шунга асосланадики, инсон пастки босқичлардаги эҳтиёжлар қондирилмагунча, юқоридаги босқичларга интила олмайди. Масалан, одам овқатсиз қолса, эътироф ёки ижод ҳақида ўйламайди.


Кутилмаган кутилмалар”

Режаларингиз аъло, таскларингиз жойида, дедлайн аниқ.
Лекин…

Бир қараганда оддий, майда “кутилмаган” ҳолатлар барчасини барбод қилиши мумкин:
— Битта хат учун кутилмаган тасдиқлаш жараёни
— Кимнингдир “5 минут”ли гапи 30 минутга чўзилиши
— Техник носозлик, система ишламагани
— “Шуни тезгина қилиб беринг” деган илтимослар

Бу кутилмалар нафақат вақтингизни ейди, балки ишингизга стресс қўшади, диққатингизни пароканда қилади.

Нима қилиш керак?🤔
— Режа тузганда доим “форс-мажор” учун бўш вақт қолдиринг
— “Шошилинч” деган ҳар бир нарсани чинакам шошилинчми, деб сўраб кўринг
— Кимдир вақтингизни олаётганида, мулойимлик билан чегара белгилашни ўрганинг
— Жараёнларингизни шундай қурингки, кутилмаган ҳолатлар камайсин

Кутилмаганларни йўқ қилиб бўлмайди,
Лекин уларга тайёр бўлиш – қўлингиздан келади!

Сизда ҳам шунақа холатлар бўлиб турадими?


“Бекорчи” ишлар – яширин душман

Баъзан иш кунимиз жуда банд ўтади, лекин охирида ўтириб ўйлаймиз:
— Нима қилдим ўзи?

Чунки, кўп вақт “бекорчи” ишларга кетган бўлади:
— Аниқ мақсадсиз йиғилишлар
— Бирданига 5та майда таскка чалғишлар
— “Кейин қилиб қўяқоламан” деб битта ишни 3-4 марта очиб-ёпиш

Бу ишлар сизга “бандлик” ҳиссини беради, лекин самара бермайди.

✅ Ҳар куни кун давомида ўзингиздан сўранг:
— Мен ҳозир натижага қаратилган иш қиляпманми?
— Йўқ бўлса, нега бандман?

Натижага ишлаш — бу фақат кўп иш қилиш эмас.
Натижага ишлаш — тўғри ишни танлаш ва уни охиригача етказиш.

Куни охирида “бекорчи” эмас, “натижавий” ишлар кўп бўлишини истайсизми?
Йўқ дейишни ўрганинг


Инициатива наказуема? 🤔

Шу гап кўпчиликнинг қулоғида қолган, тўғрими?

Уша пайтларданоқ миямизга қуйилган — “жими тур, ташаббус кўрсатма, бошқалар каби бўл”.

Натижада:
— Хақиқатни кўрамиз, лекин гапирмаймиз.
— Муаммони тушунамиз, лекин таклиф бермаймиз.
— Янги ғоя келади, лекин “наказуема”дан қўрқиб, ўлдирамиз.

Аммо ҳозирги дунё бошқа.
Инициатива жазоланмайди.
Инициатива — кўпинча ютилади!

✅ Ташаббус кўрсатган — ўсади
✅ Ғоя таклиф қилган — танилиб, қадрланади
✅ Муаммони кўриб, ечим берган — фойдали инсонга айланади

Энг муҳими — қўрқмаслик.
Илк қадамлар қийин, лекин кейин натижалар сизнинг ўзига тортади.

Сизда ташаббус кўрсатиб, натижа олган ҳолатлар бўлганми?


Эшитувчи инсон доим ютади

Кўпчилик гапиришни яхши кўради.
Лекин гапирувчилар орасида эшитувчи инсон доим ажралиб туради ва охирида ютувчи бўлади.

Нега?

Маълумот тўплайди
Гапирганингизда ўз фикрингизни такрорлайсиз.
Эшитганингизда эса янги фикрлар оласиз.

Ишонч қозонади
Инсон эшитилганини ҳис қилса, ишонч пайдо бўлади.
Ишонч эса барча муносабатларда устунлик беради.

Тўғри қарор қабул қилади
Кўпроқ эшитган инсон камроқ хато қилади.
Чунки у вазиятни кенгроқ кўради.

Баъзан жим туриш – энг кучли ҳаракат бўлиши мумкин.
Эшитинг. Тушунинг. Кейин ҳаракат қилинг.


📞: Alo, bu yerda imkoniyat gapiryapti✨👀

Sizning ovozingiz – Sizning daromadingiz!

INAF Call Center – bu oddiy ish joyi emas. Bu yerda Sizning ovozingiz mijozlarni xursand qiladi va albatta hisobingizni ham to‘ldiradi!

Biz kimni izlayapmiz?
• Telefonda bemalol va ishonch bilan muloqot qila oladigan;
• Sotuv sohasida o‘sishni istaydigan;
• “Yo‘q” degan javobni eshitib, ilhomlanadigan va “Albatta bo‘ladi!” deydigan ijobiy fikrlaydigan insonni qidirmoqdamiz.

Sizda quyidagilar bo‘lishi shart emas
❌ Tajriba – biz o‘rgatamiz;
❌ Mukammal bilim – biz qo‘llab-quvvatlaymiz;
❌ Majburiy dress code – telefon orqali muloqot qilamiz, eng muhimi – ovozingiz!

Nima taklif qilamiz?
🏠 Shinam Ofis va yaxshi sharoitlar
💸 Yaxshi oylik maosh
🫂 Yaxshi va ahil jamoa
Bularni barchasi doim bo'lgan✅

📈 O‘qitish va doimiy amaliy ko‘nikmalar – Sizga qo‘l keladigan tajriba;
💸 Barqaror oylik + bonus tizimi – qancha ko‘p sotuv qilsangiz, daromadingiz shuncha oshadi;
🫂 Har doim yordamga tayyor hamkasblar;


Bizga qanday qo‘shilasiz?
📩 Anketani to'ldiring https://inafform.bitrix24.site/crm_form_0yd2i/

📍 E’tibor bering, joylar soni cheklangan – hoziroq yozing!

#INAF #CallCenter #IshBor #Tashkent


Пулдан бошқа стимуллар борми?

Кўп раҳбарлар мотивация фақат маош ва мукофот билан боғлиқ деб ўйлайди. Албатта, молиявий рағбат муҳим. Лекин баъзан ходимга “пулдан кўра қимматроқ” нарсалар ҳам бор.

Нима улар?

Тан олиш ва мақтов – “Яхши ишладинг!” деган бир оғиз гап ҳам одамни илҳомлантириб юборади. Омма олдида тан олиш эса кучли стимул.

Ривожланиш имконияти – Ходимлар фақат маош учун эмас, ўзига керакли скилллар ва тажриба тўплаш учун ҳам ишлайди. Семинарлар, курслар, коучинг – булар катта мотивация.

Мустақиллик – “Ҳамма нарсани сўраб ишлаш” эмас, балки ўз ишларида эркин қарор қабул қилиш. Бундай эркинлик ишонч белгиси сифатида қабул қилинади.

Мантиқан тушунтириш – “Шу ишни қиласан, бўлди!” эмас, балки “Нега бу иш муҳимлигини” тушунтириш. Инсон ўз меҳнатининг маъносини кўрса, ишга муносабати ўзгаради.

Иш ва ҳаёт мувозанати – Ишга кўмилиб кетмасдан, оиласи ва шахсий ҳаётига ҳам вақт қолиши.

Пул доим муҳим. Лекин одамларни узоқ муддат сақлаб қолиш учун фақат пулнинг ўзи етмайди.

Сиз ўз жамоангизда пулдан ташқари қандай мотивация усулларини қўллайсиз?


Масофадан ишлаш: Бошқариш ва назорат қилишдаги муаммолар

Охирги йилларда масофадан ишлаш (удалёнка) трендга айланди. Айниқса, IT, маркетинг, консалтинг каби соҳаларда бу одатий ҳолат. Лекин, раҳбарлар учун бу жараён осон кечмаяпти.

Нима муаммолар юзага келяпти?
1. Назорат қилиш қийинлашяпти – Ходим ишлаяптими ёки сериал кўряптими?
2. Жамоавий руҳ йўқоляпти – Бирга офисда бўлгандаги “энергия” сезилмайди.
3. Коммуникация узиляпти – Телеграм, Зум, почта – барчаси бор, лекин гаплашаётгандек туюлмайди.

Нима қилиш мумкин?
Натижага эътибор бериш – Соатлаб ишлаш эмас, натижага қараш.
Ишонч муҳитини яратиш – Ҳаммага “ишлаяптими ёқми” деган шубҳа билан қараш эмас.
Онлайн жамоа руҳини шакллантириш – Қисқа, норасмий созвонлар, онлайн қаҳва пайти, умумий гаплашишлар.
Аниқ регламент – Ҳамма қачон алоқада бўлиши, ҳисобот қандай бўлиши аниқ келишиб олиниши.

Масофадан ишлаш – бу келажак. Уни тўғри йўлга қўя олган раҳбарлар ютқазмайди.
Сиз қандай тажрибага эгасиз? Масофадан ишлашда нима яхши натижа берган?


Танаффус қилиш – самарадорлик сирими?

Кўпчилик ишдан танаффус қилиш самарадорликни пасайтиради деб ҳисоблайди. Лекин ҳақиқатда, оқилона ташкил этилган танаффуслар иш унумдорлигини оширади.

📌Мияни қайта ишга тайёрлайди
📌 Ижодкорликни оширади
📌 Самарадорликни оширади

Тўғри ташкил этилган дам олиш ишлаш сифатини яхшилайди. Сиз қанча вақтда бир танаффус қилиш фойдали деб ўйлайсиз?


Лидер ишни эмас, одамларни бошқаради

Кўпчилик раҳбарлар ҳар бир жараённи шахсан назорат қилишга, ҳар бир кичик муаммони ўз қўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилади. Натижада, улар ҳақиқий раҳбарлик вазифасидан узоқлашиб кетади.

Лидернинг асосий вазифаси – ижро эмас, бошқарув. Унинг иши:
✅ Жамоага йўналиш бериш
✅ Ресурсларни тўғри тақсимлаш
✅ Қарор қабул қилиш ва улар учун жавобгарликни олиш
✅ Ҳар бир ходимнинг салоҳиятини очиб, уларни ривожлантириш

Агар раҳбар барча ишларни ўзи бажаришга ҳаракат қилса, у муваффақиятли менеджер бўлиши мумкин, лекин кучли лидер эмас. Чунки ҳақиқий лидер ишни эмас, одамларни бошқаради.

Сиз нима фикрдасиз?


Кузатувчанлик – Лидернинг Мухим Қобилияти

Кузатувчанлик – бу фақат атрофдагиларни кўриш эмас, уларни тўғри тушуниш ва анализ қилиш қобилияти. Кучли лидерлар доимо кузатиб, жамоанинг кайфияти, иш жараёнлари ва бозордаги ўзгаришларни сезиб боради.

Нима учун лидер кузатувчан бўлиши керак?
1️⃣ Жамоадаги сигналларни тез пайқаш – Ходимнинг мотивацияси тушиб кетдими, ёки янги иқтидор пайдо бўлдими?
2️⃣ Ташқи муҳитни яхши ҳис қилиш – Бозор тенденцияларини, рақобатчиларнинг ҳаракатларини тезроқ англаш.
3️⃣ Масалаларни олдиндан кўра олиш – Режалардаги хавф-хатарларни сезиб, муаммоларни эрта ҳал қилиш.
4️⃣ Тўғри қарор қабул қилиш – Мавжуд вазиятни реал баҳолаб, керакли стратегия танлаш.

Кузатувчан лидер – бу бир қадам олдинда бўладиган лидер


Кундалик Менежмент ва Стратегик Режалаштириш

Кундалик вазифаларни ҳал қилиш жараёнида катта мақсадлар ёддан чиқиб қолиши мумкин. Бу эса стратегик йўналишдан чалғишга олиб келади.

Нима юзага келади?
- Фақат жорий муаммоларга ечим топиш
- Катта тасвирни йўқотиш
- Ресурсларни нотўғри тақсимлаш
- Иш фаолиятида тизимсизлик

Нима қилиш керак?

1️⃣ Ҳар ҳафта стратегик режаларни қайта кўриб чиқиш – Кундалик ишлар стратегик мақсадларга мувофиқлигини текшириш.
2️⃣ Кейинги ой учун устувор вазифаларни белгилаш – Доимий равишда келажакни режалаштириш.
3️⃣ Делегировать қилиш – Операцион жараёнларни бошқариб, стратегик режаларга эътибор қаратиш.


Кундалик бошқарувда ғарқ бўлиб қолмаслик учун стратегияни унутмаслик керак 🚀


Лойиҳа учбурчаги: Вақт, Бюджет ва Қамров

Лойиҳа бошқарувида “темир учбурчак” тушунчаси бор, у 3 та асосий омилдан иборат:

1️⃣ Вақт ⏳ – Лойиҳани белгиланган муддатда бажариш учун керакли режа ва график. Муддат узайтирилса, бюджет ошиши ёки қамров камайиши мумкин.

2️⃣ Бюджет 💰 – Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган молиявий ва ресурс имкониятлари. Кам бюджет – кам ресурс ва кам функционал дегани.

3️⃣ Қамров 📌 – Лойиҳада бажарилиши керак бўлган ишлар ва вазифалар йиғиндиси. Агар қамров кенгайса, вақт ва бюджет ҳам ошиши керак.

Мувозанат қоидалари:
• Вақтни қисқартириш – ё қўшимча бюджет талаб қилади, ёки қамровни камайтириш керак.
• Бюджетни камайтириш – вақтни узайтириш ёки қамровни қисқартиришга олиб келади.
• Қамровни ошириш – вақт ва бюджетни кўпайтиришни талаб қилади.

Лойиҳада ушбу 3 омил мувозанати сақланса, у муваффақиятли амалга ошади! 🚀


Қандай ходим мутахассис ҳисобланади?

Мияси очиқ ходим — ҳақиқий мутахассис

Мутахассис — бу фақат ўз соҳасида тажрибага эга одам эмас, балки доимий ривожланиб, янги билимларни ўзлаштириб, ўзгаришларга тайёр бўлган ходимдир.

Мутахассис ходим қандай бўлади?

Фанат эмас, профессионал – фақат ишини яхши кўриб қолмай, унда муваффақиятга эришиш учун методик ёндашувга эга бўлади.
Танқидий фикрлайди – маълумотни таҳлил қилади, ҳужжатлаштирилмаган фикрларга ишонмайди, рақамлар билан гаплашади.
Масъулиятни ўз зиммасига олади – муаммо юзага келганда, уни четлаб ўтишга эмас, балки ҳал қилишга интилган ҳолда ҳаракат қилади.
Мулоқотга очиқ – тажрибасини баҳам кўради, маслаҳат олишдан ёки конструктив фикр эшитишдан қочмайди.
Ўзгаришлардан қўрқмайди – янги технологиялар, жараёнлар ва иш услубларига мослаша олади.

Мияси очиқ ходим нима учун муҳим?
🚀 Янги имкониятларни кўра олади.
📈 Тез ўрганади ва ўрганганини амалга татбиқ қилади.
🤝 Жамоада самарали ишлайди.
🎯 Фикрларини аниқ ва таъсирли ифода этади.

Шунинг учун ҳақиқий мутахассис фақат кўникмаларга эга бўлган ходим эмас, балки ўз билимларини доимий янгилаб, танқидий фикрлай оладиган, тез мослашувчан ва очиқ инсон


Тандирдан чиққан кейс: 200+ номзод, ярим кун вақт!

200+ номзодни куриб чиқиш керак
Ярим кун қолган, номзодларни кўриб чиқиш 2та қисмдан иборат:
1. Телефон орқали интервью
2. Зум орқали интервью

Сиз бир ўзизсиз, нима қиласиз?

1️⃣Тўғри одамга тўғри делегирование қилиш
2️⃣Тўғри фильтр қўйиш
3️⃣Делегирование қила олмайдиган ишлар, мисол учун сухбат, орасини жуда қисқа қилиш
4️⃣Ресурсингиз йетмаса ташқаридан жалб қила олиш
5️⃣Жараёндан завқ олиш✅

Чекланган вақт ва ресурслар – бу мияни тезкор ишлатиш учун энг яхши тренировка!


Чекланган ресурслар – муаммо эмас, имконият?🤔

Бизнесда ёки жамоа бошқарувида ресурслар доимо чекланган бўлади – бу бюджет, вақт, одамлар ёки имкониятлар бўлиши мумкин. Кўпчилик ресурслар етишмаслигини муаммо деб қабул қилади, аммо буни имкониятга айлантириш мумкин.

Чекланган ресурслар билан юқори самарадорликка эришиш усуллари

Приоритетларни аниқлаш

Автоматизация ва оптимизация

Креатив ёндашув

Масъулиятни қайта тақсимлаш

Анализ ва адаптация

Кам ресурс билан катта иш қилган компаниялар кўп. Масалан, Airbnb бошида ўз уйларини ижарага беришдан бошлаган, Dropbox эса маркетинг бюджети ўрнига referral тизимидан фойдаланган.

Ресурслар чекланган бўлса, демак, оқилона ва самарали ишлаш керак. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми? Бундай шароитда қандай ечим топгандингиз? 👇


Қайси рахбарлик усули самарали? 2

4️⃣ Трансформацияли раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Жамоани илҳомлантиради ва ўзгаришга ундайди
• Умумий мақсадга эришиш учун стратегия ишлаб чиқади
• Ходимларнинг шахсий ўсишини қўллаб-қувватлайди

📊 Қачон самарали?
✅ Ўзгаришлар даврида, янги йўналишга ўтишда
✅ Янги бизнес-модель ёки инновациялар жорий этилаётганда
✅ Жамоада мотивацияни ошириш зарур бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Баъзи ходимлар учун юқори даражадаги талаблар стресс келтириб чиқариши мумкин
• Бошқарув жараёнида нотўғри мотивация усуллари ишлатилса, натижа салбий бўлиши мумкин

5️⃣ Хизматкор раҳбарлик (Servant Leadership)

📌 Хусусиятлари:
• Раҳбар жамоа эҳтиёжларини биринчи ўринга қўяди
• Ходимлар ва компаниянинг ривожи асосий мақсад
• Ҳар бир ходимнинг шахсий ўсишига эътибор қаратилади

📊 Қачон самарали?
✅ Корпоратив маданияти кучли ташкилотларда
✅ Узоқ муддатли ҳамкорлик ва ишонч муҳим бўлган жамоаларда
✅ Ҳодимлар салоҳиятини ривожлантириш керак бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Ҳаддан ташқари юмшоқ раҳбарлик жамоада суиистеъмолчиликка олиб келиши мумкин
• Оғир қарорлар қабул қилишда қийинчилик туғилиши мумкин

Хулоса

Ҳар бир раҳбарлик услубининг ўзига яраша афзаллик ва камчиликлари бор. Самарали раҳбарлик бу турли вазиятларга қараб турли услубларни қўллаш демакдир.

Сиз қайси раҳбарлик услубини кўпроқ қўллайсиз?
Изоҳларда фикрингизни қолдиринг⬇️


Қайси рахбарлик усули самарали?

Ҳар бир раҳбар ўз услубига эга ва бу услуб жамоанинг самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. Қуйида энг машҳур раҳбарлик турларини кўриб чиқамиз.

1️⃣ Авторитар (автократик) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Барча қарорларни раҳбар қабул қилади
• Ходимлар қатъий буйруқларга амал қилади
• Озодлик кам, интизом кучли

📊 Қачон самарали?
✅ Интизом ва тезкор қарорлар керак бўлганда
✅ Янги жамоа ёки тажрибасиз ходимлар билан ишлашда
❌ Кам ижодкорлик талаб қилинадиган жараёнларда

🚫 Камчиликлари:
• Ходимларда мотивация тушиши мумкин
• Ижодий ёндашув ва ташаббускорлик чекланади

2️⃣ Демократик (коллегиал) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Қарорлар жамоа фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади
• Очиқ мулоқот ва фикр алмашиш муҳим
• Ҳар бир ходимнинг иштироки қўллаб-қувватланади

📊 Қачон самарали?
✅ Ижодий соҳаларда, IT-компанияларда
✅ Жамоавий ишлаш муҳим бўлган лойиҳаларда
✅ Инновацион қарорлар керак бўлганда

🚫 Камчиликлари:
• Қарор қабул қилиш жуда секинлашиши мумкин
• Натижа ҳаддан ташқари кўп муҳокамага боғлиқ бўлиши мумкин

3️⃣ Либерал (эркин) раҳбарлик

📌 Хусусиятлари:
• Ҳодимларга тўлиқ эркинлик берилади
• Раҳбар фақат стратегик йўналишни белгилайди
• Жамоа ўзини ўзи бошқаради

📊 Қачон самарали?
✅ Таълим, тадқиқот ва стартап муҳитида
✅ Юқори малакага эга мутахассислар билан ишлаганда
✅ Креатив ва мустақил ишлайдиган жамоаларда

🚫 Камчиликлари:
• Дисциплина ва назорат йўқлиги муаммо келтириб чиқариши мумкин
• Суиистеъмолчилик ва масъулиятсизлик хавфи бор


Рақамларни кўриш бор, ўқий олиш бор

Ҳар қандай бизнесда ёки шахсий ривожланишда рақамлар катта аҳамиятга эга. Лекин фақат рақамларни кўриш билан иш битмайди, уларни ўқий олиш муҳим.

📊 Рақамларни кўриш – шунчаки маълумотларни қабул қилиш:
✔️ Даромад қанча?
✔️ Харидорлар сони нечта?
✔️ Мижозларнинг ўртача чеки қанча?

🔎 Рақамларни ўқий олиш – улар ортидаги сабабларни тушуниш:
✔️ Нима учун даромад ўсди ёки тушди?
✔️ Қайси каналлар кўпроқ харидор олиб келяпти?
✔️ Мижозлар нега қайта келяпти ёки йўқотилмоқда?

Ҳақиқий етакчилар рақамларни шунчаки кўрмайди – улар орқали трендларни, имкониятларни ва муаммоларни аниқлайди.

Сиз фақат рақамларни кўрасизми ёки ўқий оласизми? 🎤

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.