Уй-жой кредити фоизи икки баробаргача арзонлашиши мумкин
Бугун бошпана сотиб олишга кўпчиликнинг қўли калталик қиляпти. Чунки ҳатто иккиламчи бозорда ҳам уй-жойлар баҳоси — “потолок”. Ягона чора — қарз-ҳавола кўтариш. Бунга ҳам отнинг калласидек фоиз тўлайсиз. Лекин шуям ҳадеганда топилавермайди. Банклар эшигини қоқсангиз, бир гапни такрорлайверишади: “Ресурс йўқ!”
Бу оғриқли муаммолар давлатни ҳам безовта қила бошлаган кўринади. Ҳарҳолда ипотека бозорида янги бозор механизмларини жорий этишга киришилибди. Кеча Молия вазирлигида шу масалага бағишлаб ўтказилган йиғилиш тафсилотлари буни тасдиқлайди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Темур Ишметовнинг айтишича, шу йилнинг ўзида ипотека кредити учун 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратилармиш. Агар талаб ортиб кетса, бу миқдор яна икки баробар оширилиши мумкин. Энди энг олис туманлардаги банк филиалларида ҳам “Ресурс йўқ” деган муаммо туғилмайди.
Яна бир муҳим гап: ипотека кредитнинг йиллик фоиз миқдори катта эҳтимол билан даставвал ҳозирги 30 фоиздан 24 фоизга туширилиши белгиланган. Кейинги босқичда ҳар бир регион эҳтиёжи ўрганилиб, кредит фоиз ставкаси 16 фоизгача камайтирилиши мумкин.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA