ОАВни ким қутқаради?
Эътибор берсангиз бугун жамиятда матбуот ва ижтимоий тармоқлар, айниқса, блогерларга бўлган қизиқиш бироз сусайгандай кўринади. Кўтар-кўтар, вада-ванглар анча тингандай... Ҳолбуки, бир йил олдинам эътибору олқишлар анча қўрли эди.
Наҳотки дейман, ўз билимсизлигимиз, тажрибасизлигимиз ва олифталигимизни шу қисқа муддат — 1-2 йилда сездириб улгурдик...Одамларни зериктирдик...
Кўпчилик буни ижтимоий тармоқларни қўлловчи "амалдор волонтёр" Комил Алламжонов каръераси билан боғлаб таҳлил қилишни ёқтиради. Бўлса бордир.
Ҳақиқатан ҳам, ижтимоий тармоқларни ривожлантириш, эркин сўзга минбар бериш Алламжоновнинг кейинги уч йиллик фаолияти лейтмотивига айланган эди...
Бироқ, волонтёрнинг уч йил ичидаги тойғинишлари (Президентнинг матбуот котиби, АОКА раҳбари ва жамоатчилик...) пропорционал тарзда янги Ўзбекистон матбуоти кашшофлари — блогерлар фаолиятига ҳам таъсир этди. Бу шундай бир салбий хулоса ясайдики, ҳаммамиз кутган янги ОАВ истиқболи аслида бир шахс тақдирига қарам экан...У мустақил эмас экан.
Айнан шу омил кўпчилигимизнинг "Янги демократик ОАВ"га нисбатан шаклланаётган ишончимизни сўндирди.
Бугун кўриб гувоҳ бўляпмизки, ижтимоий тармоқларнинг тарвузи қўлтиғида эмас. Бу ёқда эса бетгачопар ва жиззаки навқиронлар томонидан хўрланган, таҳқирланган ва ҳар нафасда ўзини адолатсизлик қурбони, деб кўз ёши тўкишга шайланаётган классик матбуотимиз тупроққа беланиб ётибди...
Янги Ўзбекистонда эса ислоҳотлар давом этаётир, дунё ўзгараётир, ахборот хуружларидан бошингни олиб қочишга жой йўқ. Бутун бошли мамлакат халқи эса чет эл ОАВ ахборотларидан "озиқланмоқ"да.
Бизникилар эса ўзимизда бўлаётган воқеани бутун дунё билиб бўлгандан кейин, қонун ва қарорлар призмасидан ўтказиб, дарвоқе, шундай бўлди, деб одамларни аҳмоқ қилиш билан овора... Ҳамма билиб бўлган оддий ахборотларга хос хоналарда "ўта махфий" муҳрини уриш билан банд.
Тепадаям пастдаям бирор одам йўқки, масъулиятни зиммасига оладиган. Бирор аъён йўқки, матбуот ва ахборот сиёсатимизни янгилайлик, дейдиган. Ҳаммаси эскичасига. Шундай қилсак хато қилмаймиз, жойимизда кўпроқ ўтирамиз, деб ўйлашади, шекиллида...
Хуллас, биз матбуот ҳақида турли ҳужжатлар қабул қилавермасдан, унинг фаолиятини тўғри йўлга қўйишни ўйлашимиз керак бўлади. Менинг назаримда бу ҳам қийин, ҳам осон! Осонлиги шундаки, матбуотга "тепа"нинг аралашувини тўхтатиш керак. Қийини эса, барчаси учун масъулиятни зиммасига оладиган фидойи ва ватанпарвар, ислоҳотчи масъулларни топиш атрофидаги изланишларда кўринади, менимча.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA