Ер — халқ мулки, кадастрчиларники эмас!
Davletovuz каналининг Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизматига таяниб хабар беришича, 10 июль куни тизимда "Лавозимини суистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаган" вилоят ва туман миқёсидаги етти нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилибди.
Бироқ қўмита ишдан олинганлар қайси вилоят ва туманлар ҳиссасига тўғри келишини очиқ айтмабди. Тўғриям қилибди. Чунки "кадастр" — ёпиқ ташкилот. Бундан йигирма йиллар илгари ёғ-мой ва пахта заводлари шундай норасмий "ёпиқ" статусга эга эди.
Бу корхоналар билан боғлиқ масалалар алоҳида жойларда, тор доираларда гаплашиларди. Бугун ана шу жабҳа кадастр уддалайдиган юмуш — ер олди-бердисини қонунийлаштириш олдида пистанинг пўчоғидай гап бўлиб қолди.
Ўзингиз ўйланг, пойтахтда ернинг бир сотихи нархи бугун йигирма минг “кўк”ида ва ундан тепага чиқиб кетди. 10 сотих ерни бир тадбиркорга "амаллаб" берсангиз, нима бўлади?.. Ундан кўпроқ бўлса-чи, ўтирган жойингизда миллионер бўласиз-қоласиз.
Тошкентда эса ҳамма жойда қурилиш. Бўш ернинг ўзи қолмаяпти. Ҳатто "дом"ларнинг биқинига улаб ҳам иморат тикланмоқда.
Бунга рухсатни, энг аввало, кадастр ташкилоти беради. Уларнинг рухсатисиз енгил конструкцияли ҳожатхона ҳам қуролмайсиз. Шундай, пойтахтда ер ҳисобли, унинг хўжайини эса маҳаллий ҳокимиятлар ва ўша кадастр ташкилотлари.
Адашмасам, 2019 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган йиғинлардан бирида пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев умумий маънода, бироқ инсоннинг, янаям аниқроғи, қўл остидаги командасининг нафсга мойиллик даражаси ҳақида кескин тарзда чиройли ва риторик бир нутқ ирод қилганди. Унда ҳоким жумладан шундай деганди:
"Биз Тошкент шаҳар ҳокимияти фаолиятини очиқ ва шаффоф қилиш тарафдоримиз. Бу ерда ҳеч қандай коррупция ва порахўрликка йўл қўйилмайди. Агар кимдир сиздан ҳокимнинг ёнига олиб бораман, "очиқ эшиклар куни"да қатнашасан деб, 10 000 доллар сўраган бўлса, ҳозироқ пулингизни қайтариб олишингиз мумкин. Мен ва атрофимдагилар бунга қараб қолмаган, ҳамманинг ўз бизнеси бор, эскича қилиб айтганда, бу пуллар бизга юқмайди".
Албатта, ҳоким бу гапларни чин кўнгилдан айтган бўлиши мумкин. Қолаверса, у киши «биз» деганда кимларни ва атрофидаги неча кишини назарда тутгани ҳам бизга қоронғу. Чунки, бу адолат уфуриб турган нутқ шавқи сўнмасдан Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул ходими ушланди, у тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллион доллар сўраган…
Кўп ўтмай бу иш доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳам қамоққа олинган…
Шундай воқеалар кўз ўнгингда содир бўлиб тургач, кимга ишонишни билмай қоларкансан. Тўғри, ер бугун ҳамма жойда пул. Ва ҳамма жойда уни расмийлаштириш бошида кадастр ташкилоти туради. Бу ташкилот эса маҳаллий ҳокимиятларга сўзсиз итоат этади. Чунки ер ҳокимият балансида…
Хуллас, ҳамма гапирадиган, бироқ расмийлар тан олмайдиган яна бир нолегал бизнесга давлат чек қўйишга ҳаракат бошлаган кўринади. Бироқ газ педали охиригача босилган «машина»ни тўхтатишга қўмитанинг кучи етармикан, ҳамма гап шунда!
Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA