MKBANK matbuot kotibi dan repost
🔰 Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш…
Жорий йилга ана шундай ном берилган эди. Чунки ҳар қандай соҳанинг эртасини, юрт келажагини илм, маърифатсиз ва рақамли иқтисодиётсиз тасаввур этиб бўлмайди. Рақамли иқтисодиётнинг асосий юки эса тижорат банклари зиммасида.
Сабаби банк тизимига замонавий технологияларни жорий қилмасдан туриб, рақамли иқтисодиётга эришиб бўлмайди. Бугун деярли барча тижорат банкларимизда масофавий хизматлар жорий қилинган.
Бироқ, айни коронавирус хавфи кучайиб бораётган пайтда банк кассаларида асосан коммунал тўловлар ва халқаро пул ўтказмалари учун навбат кутаётган мижозлар сони кўпаймоқда. Нега?
Ахир, технология ривожланган XXI асрда яшаяпмизку?!
Нақд пул керак бўлса банкоматлар етарли. Тўловларни амалга оширмоқчи бўлсангиз, барча банкларнинг мобил иловалари орқали амалга ошириш имкони мавжуд. Кредитлар ҳам онлайн берилмоқда.
Таъкидлаш керакки, Микрокредитбанк томонидан электрон тўловлар учун барча хавфсизлик чоралари яратилган.
Қолаверса, халқаро пул ўтказмаларини бемалол пластик картангизга масофадан туриб, кирим қилишингиз мумкин. Бунда банк томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳақ олинмайди.
Ҳурматли, банкимиз мижозлари!
Биз Сиз учун масофадан туриб бажариладиган хизматлар кўламини кенгайтиришда давом этамиз. Сиз эса Биз учун вақтингиз ва саломатлигингизни асраб, илмли, маърифатли бўлиб, рақамли иқтисодиёт ривожи учун ҳиссангизни қўшинг!
https://t.me/mikrokreditbank/361
@nurmanovich