Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Assalomu alaykum, bugun 21-dekabr, haftaning shanba kuni.

Boshlangan ish kuningiz fayzli, barakotli hamda yutuqlarga boy bo'lsin.

🚀Telegram |🔵Facebook▶️YouTube
🌐 Web-sayt  |📷Instagram |🤖 Bot


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизнинг етакчи тадбиркорлари билан учрашди. Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев в резиденции "Куксарой" провел встречу с ведущими предпринимателями страны. В формате видеоселекторного совещания обсуждены итоги года по поддержке предпринимательства и планы на 2025 год.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
IT-Park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келгуси йилда туризм ва ташқи савдода тадбиркорлар учун имкониятлар янада кенгаяди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга етказилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг якунида барча тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Бир фикрни доимо эсда тутишларингизни истар эдим. Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди.

Биз давлат миқёсида қандай катта мақсад ва вазифаларни ўз олдимизга қўймайлик, уларни амалга оширишда бутун халқимиз билан бирга аввало сизларга таянамиз.

Сизларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ҳал қилувчи куч, деб биламиз.

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”.


Давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг эзгу мақсад билан илгари сурадиган ҳар қандай ғоя ва ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида улар ҳам жамиятимизнинг энг илғор вакиллари бўлиб, ислоҳотларимизни янада илгари суришда таянч ва суянч бўлишига ишонч билдирди.

Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Тадбиркорлар мева-сабзавотни асосан томорқадан олаётгани учун экспортга бир турдаги маҳсулотни узлуксиз ва сифатли етказиб беришга қийналмоқда. Шунинг ҳисобига экспортдан тушум ҳам паст.

Келгуси йилда 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шу боис, 1 миллион гектар мева-сабзавот ерлари 760 та уруғ берувчи ва 824 та экспортчи корхонага боғланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ва Наманганда янги тажриба бошланмоқда. Бунда пахта-ғалладан қисқарадиган ерлар 50 гектаргача йирик лотларда аукционга қўйилиб, саноатлашган плантация қилиш учун профессионал инвесторларга сотилади.

Бу ерлардаги 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади.

Етиштирилган мева-сабзавотни қайта ишлаш учун харид қилинган ускуналарга 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда ички бозор билан чекланмасдан, экспортни янада кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 фоиз бўлса, хом ипакда – 75 фоиз, мисда – 64 фоиз, мева-сабзавотда эса 16 фоизни ташкил қилмоқда.

Мамлакатимиздаги 1 мингга яқин конларда 100 дан ортиқ турдаги минерал хомашё базаси мавжуд. Тасдиқланган захиралар қарийб 1 триллион долларга баҳоланган.

Йилдан йилга қазиб олиш кўпаймоқда. Лекин саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.

Шу боис Президентимиз хомашёни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қиймат ва экспортни кескин оширишга чақирди.

Мутасаддиларга тармоқлар билан биргаликда ҳар бир хомашё кесимида чуқур қайта ишлаш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Дунёдаги 10 та энг бой компаниянинг 7 таси IT ва финтех соҳаларидан чиққан. Аҳолимизнинг 56 фоизи ёшлар. Президент таъкидлаганидек, шу рақамларни ўзи соҳада катта салоҳият, иш ўрни, юқори даромад ётганини кўрсатади.

IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди.

Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.

Хусусан, уларга ривожланиш ва тадқиқот марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозлари, технологик ускуналарни божсиз олиб келишга рухсат берилади.

IT, финтех, тадбиркорликни молиялаштириш, экспорт, туризм, хизматлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш каби долзарб масалалар бўйича Жамоатчилик кенгашида экспертлик гуруҳларини ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Охирги 3 йилда Божхона кодексининг 100 дан ортиқ моддасига ўзгартириш киритилди. Лекин унинг қоидалари ҳам Жаҳон савдо ташкилоти, ҳам тадбиркорларнинг талабига мос эмас. Шу муносабат билан ҳар томонлама янгиланган Божхона кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Мамлакатимизда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди.

Бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келаяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.

Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан-тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йирик давлат компаниялари трансформациядан ўтиб, ташқи молия бозорига чиқмоқда.

Энди тадбиркорлар ҳам банклар берадиган кредит билан чекланиб қолмасдан, халқаро стандартларга мослашиб, четдан мустақил ресурс жалб қилиш вақти келгани таъкидланди.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотлари бу борада яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр турибди.

Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, тадбиркорларнинг ташқи молия бозорларига чиқишига кўмаклашувчи марказ очиши муҳимлиги қайд этилди.

Бу орқали келгуси йилнинг ўзида камида 100 та маҳаллий компания халқаро молия бозорлари билан ишлашга ўргатилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда.

Шу йилнинг ўзида хусусий секторда даромад солиғи тўловчилар сони 365 мингга кўпайди. Кейинги вазифа – уларнинг даромадини кўпайтириб, муносиб ҳаёт кечириши учун етарли шароит яратишдан иборат.

Лекин хусусий сектордаги ишчиларнинг 30 фоизида расмий ойлик 1 миллион сўмдан кам қилиб кўрсатилган. Айниқса, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда бу масала жуда долзарб экани таъкидланди. Бу асосан тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида учраяпти.

Бу ҳолатнинг сабаб-омилларини бартараф этиш мақсадида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ишлаб чиқилди.

Масалан, тўқимачилик ва чарм соҳаларида камида 2,5 миллион сўм ойлик тўлайдиган, 15 фоиз ишчиси эҳтиёжманд оиладан бўлган тайёр маҳсулот чиқарувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади.

Бундай корхоналарнинг фойда солиғи ҳам, ишчисини даромад солиғи ҳам 1 фоиз бўлади. Бу имтиёзга жавобан улар 50 минг эҳтиёжманд одамни ишга олади.

Давлат бошқа тармоқлар учун ҳам бу йил тугайдиган имтиёзларни мана шундай ижтимоий мезон билан узайтиришга тайёр.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Умуман, мураккаб геосиёсий шароитга қарамай, иқтисодиётимиз 6,3 фоизга ошиб, 111 миллиард доллардан кўпайгани таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасига 38 миллиард доллар инвестиция кирди, экспорт 26 миллиард доллардан ошди.

Очиқ мулоқотда кўп тадбиркорлар ўзига ижтимоий масъулият олиб, эҳтиёжманд одамларни ишли қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Ўтган қисқа вақт ичида тадбиркорлар 387 минг камбағал оила аъзолари ва 40 минг ногиронлиги бор одамларни даромадли қилди.

Мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил якуни билан 9 фоиздан пасаяди.

Аминманки, ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлигимизни шу суръатда давом эттирсак, келгуси йилларда бу кўрсаткични
бемалол 6 фоизга туширамиз.


Шу ўринда, ваъдасини устидан чиқиб, янги қувватлар ҳисобига минглаб иш ўрни яратаётган, замонавий технология олиб кириб, янги ташқи бозорларни забт этаётган, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишига муносиб ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди. АҚШ, Хитой каби йирик давлатлар билан келишувларга эришилди.

Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётган бўлса-да, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, адолатли рақобат муҳитида ишлаши учун зарур бўлган барча шароитларни яратишда давом этиши таъкидланди.

Бу йил қўшни мамлакатлар билан чегарадан ўтиш билан боғлиқ бир қатор масалаларга ечим топилди.

Хусусан, 13 йил ёпиқ бўлган Андижоннинг “Хонобод”, “Мингтепа” ва “Қорасув” ҳамда 8 йил ишламаган “Учқўрғон” чегара постлари тикланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлар йўли 100 километрга қисқарди.

Умуман, ўтган 11 ойда чегара орқали ҳаракатланган транспорт сони 400 мингга ошиб, 3 миллионга етди.

Келгуси йилда “Ғишткўприк”, “Навоий”, “Довут-ота”, “Шовот” ва “Гулбаҳор” чегара постларида қўшимча коридорлар қурилиб, ўтказиш қуввати 5 карра оширилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.

Жумладан, ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.

Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.

Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.

Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Темир йўл соҳасида рақамлаштириш ва операцион самарадорликни ошириш ҳисобига юк ташиш муддатлари 40 фоизга қисқарди.

Муҳими, станцияларда юкларни тўловсиз тушириш вақти 2 соатдан 3 кунга узайгани учун тадбиркорлар йилига 57 миллиард сўм тежаяпти.

Авиация соҳасида ҳам хусусий секторнинг роли ошиб бормоқда. Бугунги кунда хусусий авиакомпаниялар сони 14 тага етди. Қўшимча 6 та юк ва 16 та йўловчи ҳаво кемаси олиб келинди.

Бухоро, Наманган аэропортлари хусусий шерикликка берилди, Андижон ва Урганч аэропортлари бўйича тендер давом этаяпти.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Туризм соҳасида ҳам катта ишлар қилинди. Тадбиркорларнинг 6,5 триллион сўм сармояси билан 24 минг ўринли меҳмонхоналар ишга тушди.

Келгуси йилда меҳмон ўринлари яна 30 мингга ошади. Тадбиркорлар бунга 10 триллион сўм инвестиция киритишга тайёр.

Бу йил ишга тушган 17 та йирик савдо ва туристик масканга қўшимча яна 25 та шундай мажмуа қўшилади.

Бўстонлиқда 10 миллиард долларлик “Sea Breeze” номли йирик марказ қурилишини бошлашга келишиб олинди. Шунингдек, мамлакатимизга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.

Савдони ривожлантириш бўйича алоҳида компания очилиб, экспортни молиялаштириш учун 350 миллион доллар ажратилди. Натижада берилган ҳар 1 доллар ҳисобига тадбиркорлар 6 долларлик экспорт қилди.

Келгуси йилда бунга яна 300 миллион доллар берилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Факторингга кенг йўл очиб берилгани натижасида шу йилнинг ўзида 100 миллион долларлик бундай хизматлар кўрсатилди.

Бизнес учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби инфратузилма объектларини яхшилашга бу йил 35 триллион сўм йўналтирилди. Келгуси йил яна 43 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.

Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун электр ишлаб чиқариш 82 миллиард киловатт-соатга етди.

Бу йил ишга тушган 6,3 миллиард долларлик 17 та йирик “яшил” ва янги технологияга асосланган энергия қувватлари ҳисобига келгуси йилда қарийб 90 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.

Бу ишлар давом эттирилиб, 2025 йилда яна 6,4 миллиард долларлик 25 та лойиҳа доирасида 4,8 гигаватт янги қувватлар барпо этилади.

Энди энергия соҳасида ҳам рақобатли бозорга ўтиш вақти келгани қайд этилди. Ҳозирги кунда юртимизда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди. Илк бор 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизда пул кўпайгани, инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришнинг мустаҳкам асоси яратилгани таъкидланди.

Жумладан, корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди. Аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлди.

Бу банкларимиз барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорларимиз ишончи ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.

Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган.

Facebook|Instagram|X

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.