SAFAR dan repost
Бизнинг мансабдорларда, мулозимларда ғалати бир одат бор. Бошлиқ гапирса бош фақат эгилган, блокнотда бир нималар ёзиб ўтиради. Улар шу орқали раҳбарига хурмат намойиш қилмоқчи бўлади. Блокнот билан хурмат, кулгули.
Ушбу расмда ҳам Қашқадарё ҳокими узр сўрамоқда атрофидагилари эса блокнотдан бош кўтармайди. Нимани ёзмоқда? Узр матниними? Нега? мажлис бўлмаса бу. Хуллас кулгули ва носамимий такаллуф.
Бу ерда катта муаммомизнинг илдизини ҳам сезиш мумкин. Шундай илтифот ва блокнот узра бўйин эгиб туришлар мансабдорнинг фикрига ҳеч ким қарши чиқмаслигини, бошини кўтариб балки бу топшириғингиз нотўғридир демаслигини таъминлайди. Мансабдор эса ўз ўрнида барча фикри шак шубхасиз тўғри эканлиги хақида янглиш иллузияга ишона бошлайди. Қанчалик ахмоқона топшириқ бермасин "блокнотчи" ғинг этмай ёзиб олиб бажараверади.
Бир қанча вақт олдин бир мансабдор йиғилиш қилганида блокнотсиз кирган эдим. Блокнотинг қани деб сўраб қолди. Мен ўзимни каллам борлиги ва эслаб қолиш қобилятим мавжудлигини билдирган эдим. У эса "қайта олдимга блокнотсиз кирма" деб дўқ қилган эди. Шундан сўнг уни ҳузурига на блокнот билан ва на блокнотсиз қайта кирмаганман.
Илгари мулозимлар хонлар ҳузурига бош эгиб кириб, бош эгиб чиқиб кетишган. Энди шунчаки бош эгиш ғалати кўринганлиги сабабидан блокнот оволишади.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WyT3tkRWp4bg