Шавкат Мирзиёев қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача узайтирилишини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари қурувчи ташкилотларга бир қатор имкониятлар берилишини таъкидлади, дея хабар қилмоқда «Дарё» мухбири.
«Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар 2021 йил охиригача юз фоиз узайтирилади.
Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади. Бу жуда катта имконият», — деди давлат раҳбари.
@daryo_live