Шавкат Мирзиёев: «Паст даромадли аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос»
Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда сўз юритилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.
«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.
Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.
@daryo_live