Яна бойкотнинг иқтисодий жиҳатдан ташқари бошқа мақсадлари ҳам бор. Шу билан бирга, у миллатнинг ўзига фойдаси бўлмаган, билъакс зарар келтирувчи нарсаларга қарамликдан қутулиши ва ўзгалар дидига қулликдан озод бўлишининг янгича тарбия услубидир.
Бойкот бу Ислом миллатининг бирлиги, ҳар куни фидойилик қилаётган биродарларимизга хиёнат қилмаслигимиз ва душманлари фойдасига ҳисса қўшмаслигимиз ҳақидаги баёнотдир.
Бойкот бу биродарларимиз томонидан пайғамбарлар юртида, риботда ва жиҳодда амалга оширилаётган ижобий қаршилик ҳаракатига қўшилган салбий қаршилик кўрсатиш принципидир.
Агар Ер юзидаги ҳар бир яҳудий ўзини қўлидан келганича Исроилни қўллаб-қувватловчи, ҳимоя қилувчи аскар деб билса, ер юзидаги ҳар бир мусулмон Ақсони озод қилиш ва унинг халқига қўлидан келганича жон ва мол билан, ҳеч бўлмаганда душманларнинг молларини бойкот қилиш билан ёрдам берувчи аскар эканини билиши лозимдир.
Аллоҳ таоло Анфол сурасида бундай огоҳлантиради:
“Куфр келтирганлар бир-бирларига дўстдирлар, агар буни қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлур” (73-оят).Агар истеъмолчининг яҳудий ва Америка товарларини сотиб олиши ҳаром ва гуноҳи кабира бўлса, ундан фойда олиш учун сотиб олган савдогарлар ҳамда уларни ширкатларига агент қилиб олганларнинг ишлари ҳаромроқ, ўзлари эса кўпроқ гуноҳкордир.
Бутун ер юзидаги Ислом уммати ўзининг мавжуд эканини, муқаддас даргоҳлари учун ғаюрлигини исботлаши, дўсти ва душманидан келадиган фойда ёки зарарни билиши талаб этилади. Ожизлик ва умидсизликка таслим бўлиб, зўраки сионизм юклаган ноҳақликни қабул қилиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида:
“Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўла туриб, ярашга чақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва ҳаргиз қилган амалларингизни камайтирмас” (35-оят), деб марҳамат қилади.
Бу масалада уй бекаси бўлган опа-сингилларимиз ва қизларимизнинг ўрни каттароқ, балки эркакларнинг ролидан ҳам муҳимроқ. Чунки хўжалик ишларини назорат қилувчи, зарур маҳсулот ва асбоб-ускуналарни харид қилувчилар аёллардир.Ўғил-қизларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларга жиҳодий руҳни сингдириш, ўз халқи ва унинг муаммоларига, душманларига қарши, айниқса, бойкот майдонида нималар қилиш кераклигини англатишда
энг муҳим позицияга эгадирлар.Фарзандлар бундан хабардор бўлишса, унга иштиёқ ва куч-ғайрат билан амал қиладилар, кейинчалик йўлбошчига айланишади.
Шу ўринда биз Аллоҳ таолога иймон келтирган барчани, насронийлар ва бошқаларни, бутун ахлоқий қадриятларни эъзозловчиларни, дунёдаги барча ҳур ва шарафли инсонларни ёнимизда туришга, ботилга қарши ҳақиқатни, адолатсизликка қарши адолатни қўллаб-қувватлашга, мазлумларга ёрдам беришга, Аллоҳ муқаддас қилган даргоҳларни, ҳар куни ўлдирилаётган, майиб-мажруҳ бўлаётган аёллар ва болаларни ҳимоя қилишга чақирамиз.
Шунингдек, араб ва мусулмон мамлакатлари ҳамда бутун дунё аҳолисини фаластинликларни адолатли ишларида қўллаб-қувватлашга, ёвларига ғазаб қилишга, уларнинг манфаатларини пайҳон этувчи шафқатсиз қўпорувчиликларга қарши норозилик билдиришга чақирамиз.
«Айтинг: “(Хоҳлаган) амални қилинглар. Бас, Аллоҳ, Унинг пайғамбари ва мўминлар қилган амалларингизни кўриб турар ва яқинда ғайбу шаҳодатни (яъни, яширин ва ошкор нарсаларнинг барчасини) билгувчи Зотга қайтарилурсизлар. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур”» (Тавба сураси, 105-оят).© 2024 Azon Global.Фатвонинг олдинги қисмларига ўтиш 👈🏻@MubashshirAhmad