Биласизми?
❗️Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдали
✅ Она сути билан озиқлантиришнинг бола учун фойдаси ҳақида кўп гапирилади. Аммо унинг она организми учун ҳам фойдали эканини биласизми?
🤱🏻 Агар она кўзи ёриганидан сўнг дарҳол эмизишни бошласа, унинг танаси кўп миқдорда окситоцин гормонини ишлаб чиқаради. Бу эса бачадоннинг тезроқ қисқаришига ёрдам беради, қон кетишини камайтиради ва анемиянинг олдини олади.
🏊🏻♀️ Эмизиш орқали қоматни ҳам меъёрида ушлаб туриш мумкин. Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди. Эмизмайдиган аёл бу миқдордаги калорияни ёқиш учун кунига сув ҳавзасида камида 30 йўлак сузиши ёки велосипедда бир соат давомида тепага кўтарилиши керак.
Демак, эмизикли оналар ҳомиладорлик пайтида тўпланган вазнни тезда йўқотиш эҳтимоли кўпроқ. Албатта, озиш бошқа омилларга — онанинг тўғри овқатланиши, гормонал касалликларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига ҳам боғлиқ.
📊 Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, эмизикли аёллар тухумдон ва бачадон саратонига камроқ мойил. Ушбу хавфли касалликлар кўпинча эмизмаган аёлларда учраши мумкин. Бу, эҳтимол, такрорий овуляция цикллари ва эмизикли аёлларда кўпроқ миқдорда бўладиган эстроген гормонининг таъсири билан боғлиқдир.
📋 Эмизикли аёлда мастопатия билан боғлиқ вазият ҳам яхшиланади: шифокорлар ушбу касалликнинг табиий даво чорасини, яъни чақалоқни 3 йилгача эмизишни тавсия қиладилар.
🧘🏻 Эмизиш туғруқдан кейинги депрессияни енгишга ҳам ёрдам беради: эмизикли аёлнинг организмида кўп миқдорда нейропептид гормонлари, шу жумладан қувонч гормони — эндорфин ҳам бўлади. Она фарзандига қувонч билан ғамхўрлик қилиб, руҳий қониқиш ҳиссини туяди. Аммо, бу фақат 100 фоизлик муваффақиятли эмизиш ҳолатидагина бўлиши мумкин.
🖇 Она сутида мавжуд бўлган пролактин гормони табиий тинчлантирувчи воситадир. Эмизикли она стрессга камроқ мойил бўлади ва ҳар хил кундалик муаммоларга осонроқ дош беради.
💞 Эмизишнинг фойдалари бисёр, лекин чақалоқни кўкрагида ушлаб турган бахтли онага ва дунёдаги энг яхши, у учун мўлжалланган озуқани, энг кучли ҳимояни олиб, мириқиб она меҳрига тўяётган чақалоққа бир қарашнинг ўзи кифоя.