#фойдали
🔔
Тўғри уйқу нақадар муҳим…❗️Болалар ва ўсмирлар учун уйқу жуда муҳим бўлиб, у нафақат тана ўсиши, балки мия ривожланиши, гормонал мувозанат ва иммунитет учун ҳам зарур.
✅Ёшга қараб уйқу меъёрлари➡️
Болалар (6-12 ёш):
↪️Тавсия этилган уйқу вақти: 9-12 соат
↪️Идеал ётиш вақти: 20:00 - 21:00
➡️
Мелатонин(уйқу гормони)20:00-21:00 атрофида юқори даражага чиқади, шу сабабли болалар бу вақтда ётса,
уйқу цикли тўғри шаклланади.
➡️
Ўсмирлар (13-18 ёш):↪️Тавсия этилган уйқу вақти: 8-10 соат
↪️Идеал ётиш вақти: 21:30 - 22:30
➡️Ўсмирлик даврида мелатонин кечикиб ажралади, шу сабабли баъзи ўсмирлар кеч ухлашга мойил бўлишади. Лекин, барибир эрта уйқуга ётиш фойдали.
➡️
Балоғат ёшидагилар (18+):↪️Тавсия этилган уйқу вақти: 7-9 соат
↪️Идеал ётиш вақти: 22:00 - 23:00
➡️Кортизол ва мелатонин гормони уйғониш ва уйқуни тартибга солади. Узоқ кеч ухлаган инсонларда кортизол эрталаб етарли ажралмайди, бу эса энергия етишмовчилигига олиб келади.
✅
Уйқу физиологияси ва гормонал механизмлар💤Организм ҳужайраларни тиклайди ва иммунитет мустаҳкамланади.
💤Бу босқич кечаси соат 22:00 - 02:00 оралиғида энг чуқур бўлади.
2. РEМ (тез кўз ҳаракати босқичи)
💤Бу босқичда мия ахборотларни қайта ишлайди, хотира мустаҳкамланади.
✅
Мелатонин ва кортизол ўзгариши ➡️
Мелатонин — уйқу гормони бўлиб, 20:00 дан кейин ажрала бошлайди, энг юқори чўққиси 02:00 атрофида бўлади.
➡️Кортизол — эрталаб 06:00-07:00 да юқори даражага чиқади ва организмни уйғотади.
❗️Агар одам кеч ухлаб уйғонса, кортизол ажралиши бузилади ва бу кун давомида чарчашга сабаб бўлади.
💡
Кеч ётишнинг зарарли таъсири🟥Ўсиш секинлашади: Болалар ва ўсмирларда ўсиш гормони кечаси соат 22:00 - 02:00 оралиғида кўп ажралади. Кеч ётган одамда бу гормон кам ишлаб чиқарилади.
🟥Иммунитет пасаяди: Уйқу етишмовчилиги иммунитет тизимини заифлаштиради, бу эса тез-тез касалланишга олиб келади.
🟥Хотира сустлашади: мия янги ахборотни қайта ишлашда қийинчиликка дуч келади.
🟥Моддалар алмашинуви бузилади: Кортизол баланд бўлиши натижасида қанд ва ёғ алмашинуви бузилади, бу эса семиришга сабаб бўлиши мумкин.
✔️
Идеал уйқу тартиби бўйича тавсиялар✅
Болалар ва ўсмирлар учун:🟢20:00 - 21:00 оралиғида ётиш
🟢Смартфон, компьютер нурларидан камида 1-2 соат олдин узоқлашиш
🟢Хона қоронғу ва тинч бўлиши керак
✅
Балоғат ёшидагилар учун:🟢22:00 - 23:00 оралиғида ётиш
🟢Ётишдан олдин кўк нур (телефон, ТВ) таъсирини камайтириш
🟢Уйқудан олдин оғир овқат емай, енгил таомлар истеъмол қилиш
©
Doctor Ganiyev➕
PEDIATRIYA_24