Навоий вилояти, Кармана туманидаги 3-мактабида 2020 йилнинг 15 январь куни тонгги соат 7-55 ларда ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан туман халқ таълими бўлими муносабати
15 январь куни тонгги соат 7-55 ларда Навоий вилояти, Кармана туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабига қарашли омборда электр токининг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.
Кармана тумани халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганди. Электр токининг қисқа туташуви натижасида юзага келган ёнғин туфайли мактабнинг 4-блок, 1-қаватида жойлашган 6 кв метрга тенг бўлган омборхона зарар кўрган.
Ишчи гуруҳ ёнғин мактабнинг ўқув блокига таъсир кўрсатмаганлигини аниқлади.
Мазкур ҳолат ўқувчиларнинг дарс жарaёнига таъсир этмаган. Дарсларга ҳалал бермаган ҳолда ёнғиндан зарар кўрган омборхона таъмирланди.
Кармана туман халқ таълими бўлими ахборот хизмати
✅ https://t.me/joinchat/AAAAAEIJCsXstHHOG_sL1A