“Яшил мактаб” жамоаси “Қизил мактаб”да фаолият олиб борадими?
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактабларини битирган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларига қараб, муассасалар “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларига ажратилди.
Булунғур туманининг 69 та умумтаълим мактабидан биттаси “яшил мактаб”, 13 таси “қизил мактаб” ва қолганлари “сариқ мактаб” тоифасига кирди.
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Булунғур тумани мактабларида бўлиб, педагогик жамоа, маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан учрашди.
Туман маркази ва марказдан узоқликда жойлашган мактаб фаолияти ҳамда ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари таҳлил қилиб, ўрганилди.
Халқ таълими вазири Ш.Шерматов эндиликда “қизил мактаб” тоифасидаги мактабларнинг директори лавозимига “яшил”, яъни таълим сифати кўрсаткичлари юқори бўлган мактабларнинг амалда ишлаб турган ўринбосарлари, ёш, ташаббускор, билимли, раҳбарлик қобилиятига эга бўлган фан ўқитувчилари номзоди кўрсатилишини таъкидлади.
Шунингдек, “Булунғур тажрибаси” йўлга қўйилиб, 11-умумтаълим мактаби директори ўринбосарлари ва илғор тажрибага эга, билимли ва юқори касбий маҳоратли, ёш ўқитувчилар номзоди “қизил мактаб” тоифасидаги муассасалар директори лавозимига тавсия этилиши белгиланди.
Telegram |Facebook |Website
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU