Pedagogik mahorat


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


«Ҳирш индекси»га эришган ёш олимларга 100 млн сўм мукофот берилади – вазирлик

Нашр этилган мақолалар ва ундан келтирилган иқтибослар сонига асосланувчи «Ҳирш индекси»га эришган ёш олимларга 100 млн сўм миқдорида мукофот берилади. Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев АОКАда ўтказилган брифингда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2020 йил якуни бўйича Scopus халқаро илмий маълумотлар базаси бўйича энг юқори «Ҳирш индекси»га эришган 40 ёшгача бўлган олимларга Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик тўланадиган 100 млн сўм миқдорида мукофот берилади.
«Scopus – дунёнинг энг нуфузли илмий-таҳлилий рейтинг платформаларидан бири бўлиб, илмий мақолалар муаллифлари, олимлар, журналлар, ташкилотлар, мамлакатлар рейтингларини тузиш имконини беради. Ундан ўрин олиш учун талаб этиладигани – илмий мақола ёзиш. Рейтингда ўсиш учун мазкур илмий мақолага ҳавола берилиши, олимлар ўз маърузаларида уни тилга олишлари керак. Бу қанча кўп бўлса, шунча яхши. Мақолага ҳавола берилиши унинг илмий ҳамжамият учун ҳақиқатда муҳим эканини билдиради.
«Хирш индекси» 2005 йилда америкалик олим Хорхе Ҳирш томонидан олимларнинг илмий фаолияти натижадорлигини ҳисоблаш учун таклиф этилган кўрсаткичдир. Мазкур индекс олим, илмий ташкилот ёки мамлакатнинг нашр этилган мақолалари ва унга кўрсатилган иқтибослар сонига асосланади. Индексни ҳисоблашда тадқиқотчининг илмий мақолаларини ҳар бир мақола бўйича иқтибосларга тақсимлаш асосида ҳисобланади. Масалан, олимнинг 10та мақоласига ҳар бирига 10 мартадан иқтибос келтирилса, унинг «Ҳирш индекси» 10га тенг. Агар у 100та мақола чоп этган бўлсаю, ҳар бир мақолага фақат 1 марта иқтибос келтирилган бўлса, унда унинг Ҳирш индекси 1га тенг бўлади», дея Тўйчиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, Ўзбекистон олимларининг Scopus журналларида чоп этилувчи мақолаларига ўрта ҳисобда 9-11 марта ҳавола берилади.
«Ўзбекистон олимлари томонидан халқаро миқёсда илмий тадқиқот натижаларининг нашр этилиши 2019 йилда 1488тани ташкил этган бўлса, 2020 йил биринчи чорак якунларига кўра ушбу кўрсаткич 1214тани кўрсатмоқда», деди вазир ўринбосари.




000


БИТИРУВ МАЛАКА ИШЛАРИНИНГ ОНЛАЙН ҲИМОЯСИ
Сурхондарё вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази "Тилларни ўқитиш методикаси" тасарруфида жорий йилнинг июнь ойида онлайн ва офлайн шаклида ўтказилган она тили ва адабиёт ҳамда хорижий (инглиз) тили ўқитувчилари малака ошириш таълими битирувчиларнининг малака ишлари ҳимояси онлайн тарзда ўтказилди.
Битирув малака ишлари онлайн ҳимояси ҳудудий марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланган аттестация комиссияси томонидан Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдикланган Низом талаблари асосида ташкил этилди.
Битирув малакавий ишлар ҳимоясида асосан танланган мавзулар долзарблиги ва амалий аҳамияти, ишларнинг битирувчилар томонидан мустақил бажарилиши, расмийлаштириш қоидаларига тўлиқ амал қилиниши, илмий раҳбарларнинг маъсулияти ҳамда битирув иши ҳимоясида замонавий технологияларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор берилди.
Битирув малакавий ишини ҳимояси давомида битирувчиларнинг шу мутахассислик бўйича юқори билим ва илмий-методик тайёргарликка эга эканлиги ҳамда таълим инновациялари ва ютуқлари, янгиликларидан хабардор эканликлари, битирувчилар ўзлари танлаган мавзуларда тинимсиз меҳнат самараларини комиссия олдида онлайн тарзда намойиш қилдилар.


Илмий ҳамжамиятда тор доирадаги бир йўналишдаги илмий журналларни юритиш жуда катта машақатли иш ҳисоболанади.
Масалан tadqiqot.uz порталидаги ҳар бир журнал ҳуқуқ, филология, тиббиёт ёки тарих ва бошқа журналлар мисолида кўришингиз мумкин. Фақат шу соҳа илмий жамоатчилиги томонидан илмий мақолалар эълон қилиб борилади. Бу ўз навбатида айнан бир соҳа вакилларининг илмий ишлари билан танишиш имконини беради.
Импакт фактор дунё бўйича 300 дан ортиқ турли ташкилотлар томонидан берилади. Ўзбекистонда улардан 43 таси тан олинади. Шу халкаро базалардан биттаси бизга мехр ила баҳо берди. Ҳозирги кунда жуда кўплаб тадқиқотчилар босссиб ҳинд журналларга мақолаларни жўнатишмоқда, ваҳоланки бизнинг журналлар ҳам улар билан бир қаторда дунёга эшик очди.
Журналларга мақолаларни юборинг :

Journal of Biomedicine and Practice 5.663
Journal of Law Research 5.382
International Journal of Philosophy and Life 5.199
Innovation in the economy 5.149
Historical sciences 5.139
International Journal of word art 5.072
Pedagogical sciences 5.024
Journal of Innovation in architecture 4.985
Journal of technical science 4.982
Sociological sciences 4.865
Agroprocessing 4.778


Вебинар ишида 100 дан ортиқ таянч таълим муасасаларининг илғор тажрибали ўқитувчилари ва малака ошириш таълими тингловчилари иштирок этди.
Ижодий кеча ишини ҳудудий марказ директори, психология фанлари доктори, доцент У.Қодиров очиб бериб, андрогогик (катталар) таълимга бағишланган "Ғоявий тарбияда нотиқлик санъати", "Нутқий маҳорат", "Таълим, тарбия, тафаккур, тараққиёт" ва шу каби кўпгина илмий асарлар муаллифи Раҳимбой Жуманиёзовнинг илмий-педагогик фаолият йўли, мамлакатимизда педагогларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Раҳимбой Жуманиёзов “Педагогнинг коммуникатив компетенцияси ва нотиқлик санъати” мавзусида маҳорат дарси ўтди.
Маҳорат дарси поёнида иштирокчилар педагог ўзининг нотиқлик маҳоратини қандай ошириши, бунинг учун нималарга эътибор қилиши, қандай йўсиндаги назарий манбаларни кўздан кечириши, педагогик маҳоратнинг узвий бўлаги бўлган нутқ маданиятининг икки қаноти — оғзаки ва ёзма нутқ қоидаларини билиши ва амалда қўллай олишига доир фойдали маслаҳат ва назарий маълумотларга эга бўлишди.
“Муаллиф билан юзма-юз” унвони билан ташкил этилган онлайн ижодий учрашув Раҳимбой Жуманиёзовнинг 60 йиллик юбилей тантаналари билан уланиб, иштирокчиларнинг онлайн қутлов табриклари ҳамда ҳудудий марказ маъмуриятининг самимий дил изҳори билан давом этди.
Мазмундор масофавий мулоқот қизғин муҳокамага бой тарзда бўлиб ўтди.


МУАЛЛИФ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ

Cурхондарё вилоят ХТХҚТМО ҳудудий маркази “Тилларни ўқитиш методикаси” кафедраси томонидан 2020 йилнинг 1 июль куни ZOOM платформаси орқали “МУАЛЛИФ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ” рукни остида
“ПЕДАГОГНИНГ КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯСИ ВА НОТИҚЛИК САНЪАТИ” мавзусида таниқли тилшунос олим, филология фанлари номзоди, доцент, Антик дунё" Халқаро фанлар академиясининг академиги Раҳимбой Жуманиёзов билан онлайн ижодий учрашув ўтказилди.


ҚИЗҒИН МУҲОКАМАЛИ ВЕБИНАР
Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази «Тилларни ўқитиш методикаси» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 10 июнь санасида «Филологик тaълим муaммолaри ва инновaциялар истиқболи» мавзусида ўтказилган илмий-амалий вебинарда филологик таълимга инновацион ёндашув ҳамда соҳа муаммолари ҳақида фикрлар билдирилди.
ZOOM платформаси орқали ӯтказилган вебинарга кафедра мудири Б. Умаров модераторлик қилди.
Унда кафедра катта ӯқитувчиси Қодирова Сурайёнинг “Зaмонaвий тaълим технологиялaри вa педaгогнинг инновaцион фaолияти” ва кафедра катта ӯқитувчиси Замира Сафарованинг “Ўқувчилaр компетентлигини шакллантиришнинг интерфaол методлaри” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Вебинар ишида 102 нафар филологик таълим фанлари бўйича таянч мактаб ўқитувчилари ва онлайн шаклида ўтказилаётган малака ошириш таълими тингловчилари иштирок этди.
Вебинар қизғин муҳокамага бой тарзда бўлиб ўтди.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/raqamli_viktorina
ПЕДАГОГИК БЕЛЛАШУВГА ҚАТНАШИНГ ВА ЎЗ БИЛИМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ!


❗️Ҳурматли илм аҳли!
✅ Бунақаси ҳали бўлмаган. Юқори импакт факторли журналлар жамоаси ўзбекистонлик олимларга қўшимча имконият бермоқда. 29-30 май кунлари ҳам Ҳиндистон журналларига мақола жўнатишингиз мумкин.
✅ Нашри: Июнь ойининг биринчи ҳафтаси
✅ Мазкур журналларда нашр этилган ишлар ўртача 30 кун ичида Google Scholar, CNKI Scholar, EBSCO Discovery, Summon(ProQuest), Primo and Primo Central, I2OR, ESJI, IIJIF, DRJI, Indian Science and ISRA-JIF каби базаларда индексланади.
Нархи: 450 минг сўм
Мурожаат:


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


««Жосус» («Мата Ҳари») - асари ҳаётий воқеаларга асосланади. Мата Ҳари илк озодликка интилган ва шахс сифатида унга етишган аёллардан. У жамиятдаги аёллар устидан ҳукмронлик ўрнатишга ҳақлимиз деб ўйлайдиган эркакларга исён қилади. Унинг хатидан кўп ўрнак олсак бўлади. Мата Ҳарининг ягона айби шундаки, у мустақил аёл эди»,- дейди Коэльо.


Бразилиялик машҳур ёзувчи Пауло Коэльо ўзининг навбатдаги асарини ўқувчиларга тақдим этди. Дунёдаги асарлари энг кўп ўқиладиган ёзувчилардан бири бўлган ижодкорнинг галдаги романи «Жосус» ёхуд «Мата Ҳари» деб номланади...
Мата Хари Биринчи жаҳон уруши вақтида Парижда яшаган раққоса бўлган. У жуда гўзал бўлгани учун Парижнинг обрўли кишилари эътиборига тушади. Ўша вақтдаги зўравонлик ва аслзодаларнинг эркаликларига қарши чиқади...
Мата Ҳари отувга ҳукм қилинади. Ҳукм бажарилишидан олдин у кўзини бойлаш учун берилган боғични тақишдан бош тортади. У қотилининг кўзига тик қарашни хоҳлайди ва «Мен тайёрман» дейди. Асар мана шу аёл тақдири ҳақида.
Асар Мата Ҳари исмли, давлатга хиёнат қилганликда айбланиб, қатл қилинган қиз ҳақида.


bahrom Umarov dan repost


Бизнинг сайёрамизда бир буюк ҳақиқат барқарор: агар сиз чин дилдан нимадир орзу қилсангиз, унга албатта эришасиз. Зотан, бу орзу Олам Қалбида ҳам туғилади ва айни шунинг ўзи сизнинг Ерда мавжудлигингиз тасдиқи, сизнинг тақдирингиздир.

Пауло Коэло «Алкимёгар»


Xalq ta'limi xodimlari | RASMIY KANAL dan repost
🇺🇿 Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази маъмурияти PEDAGOGIK OLIMPIADA - 2020" ("PO-2020") танлови ғолиблари (1, 2, 3-ўрин соҳиблари) махсус диплом ҳамда ноутбук, планшет ва телефон, шунингдек, бошқа эсдалик совғалари билан тақдирланишини эълон қилди.
👍 https://t.me/raqamli_viktorina каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇
https://t.me/ustozlar_uchun


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 57-Ф-сон фармойишига асосан Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида 2020 йил 15 май куни “Педагогик инновациялар ва юқори самарадорликка етакловчи таълимий ғоялар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилишини маълум қиламиз.




Карантин даврида бўш вақтингизни самарали ўтказиш учун бир қанча радиодрама ва аудиоҳикояларни тақдим этамиз. Марҳамат, мириқиб тингланг!

Радиодрамалар:

Андре Моруа. Танатос меҳмонхонаси
Артур Конан Дойл. Маллалар уюшмаси (Шерлок Холмс)
Василий Шукшин. Чол ва болакай
Жек Лондон. Қиш эртакларининг сўнгги асари
Лев Толстой. Ҳожимурод
Мурод Муҳаммад Дўст. Дашту далаларда
Н.В.Гоголь. Ревизор
Н.В.Гоголь. Уйланиш
Н.В.Гоголь. Ўлик жонлар
Нодар Думбадзе. Ҳелладос
O‘Генри. Сўнгги япроқ
Раҳмат Файзий. Ҳазрати Инсон
Ўлмас Умарбеков. Ёз ёмғири
Хайриддин Султонов. Тўқчилик ва йўқчилик
Чингиз Айтматов. Оқкема
Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар
Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси
Эркин Воҳидов. Олтин девор
Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз
Одил Ёқубов. Яхшилик
Алберт Малтс. Ҳаёт қонунлари
Алишер Навоий. Искандар
Алишер Навоий. Сабъаи сайёр
Абдулла Қаҳҳор. Синчалак

Аудиоҳикоялар:

Абдулла Қаҳҳор. Анор
Антон Чехов. Хамелеон
Ўрхон Камол. Китоб савдоси
Қамчибек Кенжа. Балиқ ови
Мурод Муҳаммад Дўст. Замира
Абдулла Қаҳҳор. Ўғри
Коррадо Алваро. Кашфиёт
Альберто Моравиа. Чақалоқ
Каримберди Тўрамурод. Ишқ навоси
Дино Буццатти. Тақиқ
Абдулла Қодирий. Жинлар базми
Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

40

obunachilar
Kanal statistikasi