"ТАБАССУМ" НОМЛИ "ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР" МАСКАНИ ИШ БОШЛАДИ
_____________Маданият массивида ташкил этилган ушбу марказнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Мазкур масканда хотин-қизлар учун турли ўқув курслари, жумладан, пазандачилик, чеварчилик каби касбий кўникмалар берувчи, шунингдек, аёллар саломатлиги ва ҳуқуқлари борасидаги маслаҳатлар берувчи курслар ўз фаолиятини бошлади.
Масканнинг очилиш маросимида республика, вилоят, туман хотин-қизлар бўлимлари масъуллари ва туман раҳбарлари иштирок этдилар.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter