Муқаддам хабар берилганидек,
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.
Хусусан, Пахтакор туманидаги ўрганишда, ижтимоий соҳа объектларига борилиб, биноларни иситиш тизимининг аҳволи, кўмир заҳираларининг мавжудлиги, мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларида болажонларга ҳамда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, масъуллар туман ҳудудида ташкил этилаётган “Пахтакор тумани прокуратураси боғи”га бориб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнларида иштирок этди.
Шундан сўнг, куз-қиш штаби фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилиб, масъулларнинг ҳисоботи эшитилди ҳамда уларга тегишли топшириқлар берилди.
📲
@paxtakortumanhttps://t.me/joinchat/Tqy3XfXiPiQHyNOH