Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
☎️ 78 238 28 16
📧 fundnno@exat.uz
📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Навбатдаги манзил − Ғаллаорол

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ичимлик суви билан боғлиқ муаммони ўрганмоқда.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Давлат органининг жамоатчилик кенгаши раиси фуқаролик жамияти вакиллари орасидан танланганда, унинг овози янада аҳамиятли бўлади. Бу бошқарувни яхшилашга ва қарор қабул қилишда фуқароларнинг манфаатларини инобатга олишга ёрдам беради.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Андижонда муаммолар ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларга хизмат сафарига жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Ишчи гуруҳ Андижон вилояти Бўстон туманида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳамда ўз ечимини кутаётган ижтимоий аҳамиятга эга бошқа масалаларни ўрганмоқда.

Ўрганишлар натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳамда ҳудудларга мўлжалланган, муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган танловлар эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


ОАВ ва ННТ вакиллари пресс-турга таклиф этилади!

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Маҳаллалар уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур режалаштирилмоқда.

🚌Пресс-тур иштирокчилари 12 март куни соат 9:00 да Маҳаллалар уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси биносидан жўнаб кетади.

🏢Пресс-тур манзили: Навоий вилояти Нурота, Хатирчи ва Навбаҳор туманлари.

☎️Мурожаат учун: +998931577711

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Ҳудудларда муаммолар ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Дўстлик туманларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ташкил этган ҳолда уларнинг эҳтиёжларини, ижтимоий соҳа ва маҳаллалар тизимларидаги муаммоларни ўрганмоқда.

Ўрганишлар натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши ҳамда ҳудудларга мўлжалланган, муаммоларнинг манзилли ва самарали ечимига қаратилган танловлар эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

Азиз аёллар, сизларни 8 март − Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаймиз!

Сизларга саломатлик, оилавий хотиржамлик ва ҳақиқий аёллик бахтини тилаймиз!

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


❗️8 март байрамида неча кун дам оласиз?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти статуэткаси, навбатдаги давлат гранти танловларини эълон қилиш учун Парламент комиссияси аъзолари ва Жамоат фонди вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг ҳудудларга бориб, мавжуд муаммоларни ўрганиш режаси ҳамда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тамагирлик − давр дарди

“Жайҳун илҳомлари“ нодавлат нотижорат ташкилотининг “Тамагирлик − давр дарди“ номли грант лойиҳаси доирасида коррупциянинг давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсири, тамагир инсонларнинг тақдири қанчалик аянчли тугашини ҳаётий мисоллар билан ифода этувчи спектакль саҳналаштирилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Сурхондарёда "Ҳаракатга-барака" лойиҳаси давом этмоқда!

Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида “Аёл ва Замон” Сурхондарё вилоят аёллар ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш маркази “Ҳаракатга барака” лойиҳаси доирасида 2024 йил август ойидан Денов, Термиз ва Қизириқ туманларида 150 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик ва аёллар сартароши бўйича ўқув курсларига жалб этилди.

Бугунги кунда ўқув курсларини тугатган аксарият қизлар ўз даромадларига эга бўлмоқда. Айниқса, уларга тикувчилик сирларини BBCнинг «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатидан ўрин олган Дилором Йўлдошева ўргатаётгани тингловчиларга алоҳида таъсир кўрсатмоқда.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


#munosabat

Коррупцияга қарши кураш – кечиктириб бўлмас масала

Президент раислигида ўтказилган йиғилиш Парламент вакиллари олдига коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқиш, соҳага оид қонунчиликни қайта кўриб чиқиш, бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликларга бориб, коррупциявий омилларни ўрганиш, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик пaлатаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши, маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, ҳуқуқ-тартибот органлари олдига аниқ масалаларни тақдим этиш каби муҳим вазифалар қўйилди.

👉Батафсил: https://ngo.gov.uz/oz/info-services/news/154

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Аёлга_эҳтиром

🌸 Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти томонидан 8 март − Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди молиявий кўмагида “Аёлга эҳтиром!” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

🌷Лойиҳа доирасда бугун Яккасарой туман ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган 200 нафар аёл-ходимларни табриклаб уларга кўтаринки кайфият бахш этилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Навоий вилояти "Дўстлик ва ННТ уйи"да Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва ЎзННТМА Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.

Фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари иштирок этган давра суҳбатида соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими, хусусан, давлат гранти ва ижтимоий буюртмасини беришда киритилган ўзгаришлар, ngo.gov.uz ягона электрон платформасидан фойдаланиш, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича тушунча берилди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Sarhisob_2024_yil

"Digital Generation Uzbekistan" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан 2024 йилда қандай ишлар амалга оширилди?

📹Батафсил видеороликда

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилоятида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

👉Тафсилотлар "Фарғона" телеканалида

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Президент жамоатчилик вакиллари ва нодавлат ташкилотларига мурожаат қилди.

“Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

Шу боис, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Парламент нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Масалан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилинса, катта самара беришига ишонч билдирилди.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Сирдарё вилояти "ННТлар уйи"да вилоят Адлия бошқармаси, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси, “Юксалиш” ҳаракати ҳудудий бўлинмаси, “Ezgulik” жамияти, Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди бўлинмаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими, ngo.gov.uz платформасидан фойдаланиш, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган лойиҳаларни шакллантириш юзасидан маълумотлар берилди.

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оғир беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилади

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида "Юксак салоҳият" жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Нукус шаҳрида оғир беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохона Хоспис бўлимининг моддий-техник базасини мустаҳкамланди.

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сурхондарё вилоятида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

👉Тафсилотлар "Ishonch TV" телеканалида

🇺🇿 Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.