Энди фақат биринчи болага ҳамма «Суюнчи» пули олади. Иккинчисига эса қўшимча талаблар киритилди2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.
Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.
Бу тартиб
Вазирлар Маҳкамасининг 04 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига кўра амалга оширилади.
Маълумот учун, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори 2 БҲМ - 680 минг сўмни ташкил этади.
➡️
https://t.me/parkent_maktab_45