#Долзарб
⚡️⚡️⚡️
Қуёнчилик билан шуғулланишни истаганларга катта тажрибага эга тадбиркор ёрдам берадиган бўлдиЭҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан олиб чиқишда оз маблағ сарфлаб, кўроқ даромад олиш мумкин бўлган соҳаларга эътибор бериш энг мақбул ечим ҳисобланади.
Бу ўз навбатида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг самарали бўлишини таъминлайди.
Шу жиҳатларни ҳисобга олган туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов бугун Заркент ҳудудида жойлашган “Дурамир” қуёнчилик фермасининг фаолияти билан яқиндан танишди.
Чиндан ҳам кам маблағ билан кўнгилдагидек даромад олишда қуёнчилик билан шуғулланган маъқул. Масалан, битта она қуёндан 3 ойда 16 тадан 40 тагача насл олиш мумкин.
Шу ҳақдаги маълумотларни “Дурамир” қуёнчилик фермаси раҳбари Музаффар Адашов ҳокимга гапириб берди. Тез кўпаядиган қуён гўшти парҳезбоплиги учун харидоргир эканлигини ҳам яширмади.
Айни пайтда “Дурамир” фермасида 1000 бош "Хикол" зотли, сергўшт қуён боқилмоқда.
Тирик вазни 2 килограммдан 3 килограммгача тош босадиган ушбу қуёнларнинг гўшти асосан пойтахтимизнинг савдо дўконларига ойига 2 тонна атрофида етказилиб берилмоқда.
Ҳоким туманимизда ҳам қуёнчилик билан шуғулланувчиларни кўпайтириш, бунда асосий эътиборни эҳтиёжманд оилаларга қаратиш зарурати ҳақида гапирди.
Оилаларнинг даромадини оширишда уларга қуён боқишнинг сир-асрорларини ўргатиш, тўғри парваришлашни тушунтириб, амалда кўрсатиб беришда тадбиркорни ташаббус кўрсатишга чақирди.
Музаффар Адашов ҳокимни таклифини ҳеч иккиланмай қабул қилди.
Ўтган 5 йил давомида соҳада орттирган тажрибаларини қуёнчилик билан шуғулланиш истагини билдирганларга астойдил ўргатишга ваъда берди.
Мулоқотлар давомида ҳоким тадбиркорнинг келгусидаги режалари, ҳал қила олмаётган муаммолари билан қизиқди.
Музаффар Адашов ҳокимдан туманимиз аҳолисини шифобахш қуён гўшти билан таъминлаш мақсадида бозордан савдо растасини олишда ёрдам беришини сўради.
Сардор Исоқулов тадбиркорга бу масалада кўмаклашишга ваъда берди.
👉
@PARKENT_TONGI