❗️Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратиладиПрезидент қарорига кўра, “Алоқабанк” томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида:
18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга
онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарзни 3 ойгача имтиёзли давр ҳамда 2 йилгача асосий қарзни тўламаслик шартлари асосида 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида ажратилади.
Ушбу микроқарз томорқадан фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик қилишга, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусан, ҳунармандчилик, Фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда Фрилансерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилади.
“
Ёшлар учун иш ўринлари” дастури: Алоқабанк томонидан Якка тартибдаги ёш тадбиркорлар ва ёшлар раҳбарлигидаги кичик бизнесларга камида
20 иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларга
2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.
Ушбу кредит: ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилиш ишлари, Тижорат автотранспорт воситаларини сотиб олиш, Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳамда Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш йўналишлари учун ажратилади.
Ушбу имтиёзли кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Айни пайта асосий ставка 13,5% эканлигини ҳисобга олсак,
мазкур кредитлар йиллик 17,5% ставкада ажратилади.Имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши
шартларини бажармаган қарз олувчиларга нисбатан кредит фоиз ставкалари бозор ставкаларига ўзгартирилади.
Мазкур қарорда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг
ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.Telegram |
Instagram |
Facebook