Ozodlik Radiosi || Niqob taqing😷 ||

@Ozodlik_Radiosi_24 Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Reklama xizmati mavjud. @TyranT_Uz ga murojaat qiling. 💰💰💰
꧁Admin: @Z0rr_AD 💵💵
Biz bilan aloqa qilish uchun @Ozodlik_Robot ga murojat qiling!
You tube kanalimiz: https://www.youtube.com/channel/UCeetfJsuI-qGqlm66iko1TA?disable_polymer=true
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
05.06.2019 09:10
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
2 690
ta obunachilar
~1.5k
1 ta e’lon qamrovi
~9.8k
kunlik qamrov
~8
ta e’lon 1 kunda
56.7%
ERR %
0.54
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
35 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
9 ta repostlar
Reklamauchun
Xalq Hayot Tarzi
24 Jul, 07:31
Maksimal
Maksimal
UZB Hakkes
Islomdan Hikoya🕋
Islomdan Hikoya🕋
Islomdan Hikoya🕋
Islomdan Hikoya🕋
Islomdan Hikoya🕋
Islomdan Hikoya🕋
30 Mar, 18:50
Islomdan Hikoya🕋
29 Mar, 12:28
CryptoN Hack
3 May 2019, 19:52
XXX UZB TV
3 May 2019, 19:51
Free Bets 🇺🇿
3 May 2019, 19:50
@Ozodlik_Radiosi_24 iqtibos olgan kanallari
Xalq Hayot Tarzi
12 Aug, 05:52
Xalq Hayot Tarzi
platforma.uz
8 Aug, 19:09
Xalq Hayot Tarzi
Xalq Hayot Tarzi
Xalq Hayot Tarzi
UzA | Tezkor xabarlar
Xalq Hayot Tarzi
💣TyranT Offical🔊
🎤 S I V E K 🎧
🎤 S I V E K 🎧
Онасининг Ўғли
platforma.uz
3 Aug, 17:27
💣TyranT Offical🔊
ISLOM YULDUZLARI
ISLOM YULDUZLARI
platforma.uz
💣TyranT Offical🔊
💣TyranT Offical🔊
Xalq Hayot Tarzi
NAVOIY TADBIRKORLARI
Xalq Hayot Tarzi
Xalq Hayot Tarzi
platforma.uz
26 Jul, 09:42
BEMA'NAVIYAT
25 Jul, 20:02
Xalq Hayot Tarzi
25 Jul, 19:28
Xalq Hayot Tarzi
platforma.uz
Xalq Hayot Tarzi
25 Jul, 16:51
Xalq Hayot Tarzi
25 Jul, 16:51
Xalq Hayot Tarzi
25 Jul, 16:46
@BUGUNUZ™ - Official channel
25 Jul, 14:51
Xalq Hayot Tarzi
Xalq Hayot Tarzi
24 Jul, 07:33
Xalq Hayot Tarzi
Онасининг Ўғли
20 Jul, 18:10
Онасининг Ўғли
17 Jul, 18:17
💣TyranT Offical🔊
💣TyranT Offical🔊
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Xalq Hayot Tarzi'dan repost
Assalomu aleykum. Hurmatli obunachi. Siz kanalimizga qanday qo'shildingiz.
Опрос
  • Havola orqali
  • Do'stdim taklif qildi
  • Qodirib topdim
  • Xalq Hayot Tarzi kanaliga Ozodlik radiosidan otdim
28 голосов
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Attached file
Озодлик дастури: 11.08.20.

Бишкекдаги суд: Бобомурод Абдуллаев 8 сентябрга қадар ҳибсда қоладиган бўлди

Аҳоли норозилиги ортидан Тошкент шаҳридаги маҳаллаларни вилоятга ўтказиш режаси тўхтатилди

Тошкентнинг собиқ прокурори Мирағлам Мирзаевнинг адвокат хотини вафот этди

Беларусда норозиликнинг иккинчи туни. Бир киши ҳалок бўлди. Тихановская Беларусни тарк этди

Германия ва Россия ташқи ишлар вазирлари Nord Stream-2 газ қувури лойиҳасини муҳокама қилади

Президентнинг тўнғич куёви Uzcard муассислари рўйхатидан чиқарилди

Коронавирусга чалинганлар сони 32 мингга яқинлашди

Минскда норозилик намойиши иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди

Мирзиёев Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди

Ливан ҳукумати Байрутдаги портлаш ортидан истеъфога чиқди

Оқ Уй олдидаги отишма оқибатида Трамп брифингни тўхтатишга мажбур бўлди

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Моҳиятга эътибор қилмас эканмиз, урунишларимиз бефойда бўлиб қолаверади

“Қуш уясида кўрганини қилади”, дегани аслида халқона бир ташбеҳ. Яъни, уйдаги катталар қандай бўлса, болалар ҳам шундай бўлади, дейилмоқчи. Бу оддий гапни ҳамма билади. Лекин ҳар доим ҳам бунга этибор қилавермаймиз. Ёки билиб туриб олифтагарчилик қиламиз. Йўл қўйилган бирор хатода фақат болани айблаймиз, оилани, унга йўл берган ота-она (моҳият)ни унутамиз...

Масалан, етим-есирнинг ҳаққини ўмарган маҳалла оқсоқоли ёки ҳамқишлоғига давлатнинг мулки — ерни пуллаган кадастр ходимини ОАВ худди “аватар”лар ҳақида гапираётгандек мана бундай шарҳлайди: манфур, иймонсиз, миллий қадриятларни оёқости қилган нонкўр... Кейин ишдан оламиз, қамаймиз... Бу жараён ҳеч тугамайди. Чунки биз моҳиятдан кўз юмамиз. Бераётган тарбиямиз ўта тарбиясиз тарбия эканлигини тан олмаймиз. Ва шунинг учун ҳам грек асотирларидаги Сизифдек мангу жазога ўзимизни ўзимиз гирифтор этамиз...

Моҳият ҳақида гап кетганда ҳаёлимга фавқулодда Жалолиддин Румийдан бир кичик ҳикоят келди. Мавлоно айни мавзуда сўз очиб, қуйидаги савол-жавобни келтиради:

Дедики: “Онангни нечун ўлдирдинг?”
Деди: “Унга ярашмаган бир ишни кўрдим”.
Дедики: “Аммо онангни эмас, етти ёт бегонани ўлдирсанг бўлмасмиди?”
Деди: “Ҳар куни биттадан ўлдирайинми?”

Ҳазрат бу ўринда инсон гумроҳлигининг туб сабаби — нафс ҳақида сўз юрита туриб, демоқчи бўлади: сен ҳадеб қилмишларингнинг оқибатини даф этишга, уларни у ёки бу шаклда хаспўшлашга беҳуда уринаверма, балки моҳиятга теран кўз-ла назар сол-да, асос бўлган нафсингни (онани) жиловла, токи у туфайли ҳар куни ҳар ким билан ёқалашишга ўрин қолмасин!

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
​​Билл Гейтс Америка тестларини қуруқ сафсата деб атади

Миллиардер Гейтс Wired журналига берган интервьюсида АҚШда коронавирусга қарши ўтказилаётган синовларни телбаликдан бошқа нарса эмас деб атади. Унинг айтишича, мамлакатда одамлар ковидга топширган тест натижаларини етарли даражада тез ололмаяпти. Бу муассасалар ўртасидаги элементар аҳмоқлик оқибатида рўй бераётган экан. Умуман олганда, филантроп COVID-19га нисбатан америкача ёндашувдан норози.

"АҚШдаги вазият мен учун кутилмаган ҳолга айланди, — дейди у. — Чунки Касалликлар назорати ва профилактикаси марказида дунёдаги энг яхши эпидемиолог мутахассислар ишлашади. Улар кўп нарсага эришади, деб ўйлардим. Бу марказ энг кўзга кўринарли, энг фаол ташкилотга айланадигандек туюларди. Оқ уй ҳам эмас, Энтони Фаучи ҳам эмас. Аммо марказ эпидемияга қарши курашнинг юзига айлана олмади. Улар одамлар ваҳимага тушмасликлари ва бунга жиддий ёндашишлари учун мулоқотга киришишлари керак эди. Аммо бошиданоқ уларнинг оғизларига талқон солиб қўйишди. Биз марказга кўп бор қўнғироқ қилдик, аммо ҳар сафар бизга Оқ уйга мурожаат қилишимиз кераклигини айтишди. Энди эса улар "Аҳа, биз тест қилиш бўйича ажойиб ишни амалга оширдик ва сизлар билан гаплашишни истамаймиз" деб туришибди. Тизим фаолиятини сезиларли яхшилайдиган оддий нарсалар бор, аммо улар буни худди камчиликларини тан олишдек қабул қилишмоқда. Шунинг учун ҳам улар билан гаплашиш энди бефойда".

Билл Гейтснинг ўзи пандемияга нисбатан оптимизмни сақлаб турибди. Миллиардернинг айтишича, олимлар ковидга қарши вакцина ва дори воситаларини ишлаб чиқишда катта муваффақиятларга эришишнинг уддасидан чиқишмоқда, шу боис яқин келажакда вирус ҳақида эсдан чиқариш мумкин. Гейтснинг сўзларига кўра, бой давлатлар пандемияни 2021 йил охирига келиб енгса, бутун дунёда бундай натижага 2022 йил сўнгига келиб эришилади.

Ўз навбатида у Трамп ҳақида, ижтимоий тармоқлар эса нега "заҳарланган қадаҳ" бўлиб қолаётгани ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
📌Озодлик дастури: 10.08.20📌

✅Беларус: Тихановская сайлов натижасини тан олмади. ОМОН билан тўқнашувда юз киши жароҳатланди, 3 минг норози қўлга олинди

✅Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда қўлга олинди

✅ЎМИ муфтий алмашганига оид иддаолар ёлғон эканини билдирди

✅Президентнинг тўнғич куёви Uzcard муассислари рўйхатидан чиқарилди

✅Таниқли блогерларнинг Телеграм саҳифаларига ҳакерлар ҳужум қилди

✅Коронавирусдан ўлганлар сони 196 кишига етди. 1764 беморнинг аҳволи оғир

✅Самара ва Оренбургдан олиб келинган ўзбекистонликлар карантин зонасига жойлаштирилди

✅Афғонистонда 7 яшар қизни ҳарбий аскар зўрлагани иддаоси ортидан аҳоли ва ҳарбийлар орасида тўқнашув келиб чиқди. Бир аскар ҳалок бўлди

🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
👉https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Attached file
Чекувчиларда коронавирус қийин ўтади. Шунинг учун бу одатдан воз кечиш лозим!

Дилором Раҳимова, пульмонолог:

COVID-19 — бу вирус, биринчи навбатда нафас азъолари, ўпкани зарарлайди.

Тадқиқотлардан маълумки, тамаки чекиш пневмония ёки гриппга чалинган инсонларда хасталикни кучайтиради.

Чекиш ўпканинг шиллиқ қаватини шикастлаб, респиратор клиренсни бузади, яъни патоген бактерия ва вирусларни нафас аъзоларидан кам миқдорда тозалаб чиқаради, натижада организм улардан қутула олмайди. Демак, чекувчилар коронавирус билан касалланса, ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

Электрон сигарет чекувчиларда ҳам иммун тизими жуда сусаяди, вирус юққанда эса турли асоратлар кўпаяди.

COVID-19'га чалинган кўплаб чекувчи беморлар «ИВЛ» — сунъий нафас берувчи аппаратларга уланган тақдирда ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Шу сабабли, бу зарарли одатдан воз кечиш лозим.

AXBOROT | Расмий Канали👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Озодлик дастури 09.08.20.

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов Uzcard муассислари рўйхатидан чиқарилди

Таниқли блогерларнинг Телеграм саҳифаларига ҳакерлар ҳужум қилди

Ўзбекистон Бош вазири моддий ёрдам пулларини тарқатишдаги камчиликлари учун маҳалла раисларини танқид қилди

Беларусда президентлик сайлови: Лукашенко олтинчи марта ўз номзодини қўйди

9 август соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 30 197 кишига етди

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг тўртта туман ҳокимини жазолади, улар орасида шаҳарнинг собиқ ҳокими ҳам бор

Талабанинг контракт тўлови миқдори ўзгармайди

Ўзбекистонни Қирғизистон ҳудудидаги эксклави Фарғона вилоят, Сўх туманига авиақатновлар йўлга қўйилади

АҚШ йил якунигача Афғонистондаги қўшинлари сонини озайтиради

Покистонда 9 августдан халқаро авиақатнов йўлга қўйилади

Тошкент вилоятига қўшилишга қарши норозиликлар: Ўрикзорликлар петиция эълон қилди, улуғбекликлар имзо тўпламоқда

Учқудуқда 4 кунда 329 кишидан 244 нафарининг Covid-19 тести мусбат чиқди

Бу хабарлар ва бошқа мавзудаги лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Attached file
Шармандага шаҳар кенгми ёхуд ижтимоий тармоқлар орқали ўзини жабрланган қилиб кўрсатиб, Президентга мурожаат йўллаган жондорлик Достон Каримовнинг қилмишлари фош бўлди
t.me/Xalq_Hayot_Tarzi
t.me/Ozodlik_Radiosi_24
​​Беш бор АҚШдаги Президент сайлови ғолибини олдиндан топа олган профессордан навбатдаги башорат

Вашингтон шаҳридаги Америка университети профессори Аллан Лихтман — АҚШда ўтказилган Президентлик сайловларининг бештасида қайси номзод ғалаба қозонишини олдиндан тўғри топган инсон. Шу жиҳатдан ҳам у анча машҳур. Лихтман жорий йил ноябрда бўладиган навбатдаги сайлов бўйича ҳам прогнозини айтди.

Унинг фикрича, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трамп ўз лавозимини бой беради. Демократик партиядан номзод Жо Байден эса муваффақиятга эришади.

Аллан Лихтманнинг Президентлик сайловларига оид башоратлари 1984 йилда Рональд Рейган иккинчи муддатга сайланганидан буён тўғри чиқади. У ҳатто 2016 йилда Трампнинг ғалаба қозониши ва импичменти ҳақида ҳам прогноз қилган эди.

Фақатгина 2000 йилда Демократик партия вакили Альберт Гор бўйича билдирган тахмини амалга ошмаган. Лекин кўпчилик агарда Олий суд ўшанда Флорида сайловчилари бюллетинини қайта санашни тўхтатиб қўймаганида, Гор ростдан ҳам ютган бўларди, деб ҳисоблайди. Натижада кичик Жорж Буш Президентлик лавозимини эгаллаган.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
​​Қирғоқнинг икки четида туриб «душман»ни енгиш амримаҳол

Бу ҳолатда балки ССВ, балки Палата ҳақдир. Лекин бизни қизиқтираётгани бошқа масала: нима учун икки идора ҳам касалларни даволаш бўйича кўрсатмалар устида бу даражада тортишяпти? Кўп кузатдик, биттаси “COVID-19 га мана бу дори фойда” деса, иккинчиси “Йўқ, униси мумкин эмас, ЖССТ тавсиясига тўғри келмайди, мана буни қўллаш керак”, дейди. Барака топгурлар, 150 кундан ошибдики, коронавирус билан курашяпмиз. Бу жараённи урушга қиёсладик. Шундай экан, “ёв”га қарши бирлашиб жанг қилиш керак эмасми? Сизлар бўлса иккига бўлиниб, сан-манга бориб ўтирибсизлар. Бунақада “душман”ни енгиш амримаҳол. Қолаверса, одамлар сизга тажриба қуёни эмаску. Хоҳласангиз бу дорини, истасангиз бунисини қўллаб кўришга.

Ёки бунинг тагида биз билмаган кимларнингдир моддий манфаатдорлиги борми? Ташқаридан қараган кишида охири кўринмайдиган бу баҳс шундай тасаввур уйғотяпти. Аслида икки томон бир-бирига интернет, ТВ орқали гап отмай, гина-кудурат қилмай, бир стол атрофига ўтириб, ягона тўхтамга келиши керак эмасми? Агар асл мақсад ростдан ҳам халқни даволаш бўлса, шундай қилиш лозим. Аксинча, гап фақат пулда бўлса, унда дунёни тўхтатинг, биз тушиб қолайлик...

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан идоравий ҳужжатнинг фарқига бормаслик оқибати

Яқинда Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси томонидан “Президент қарорига кўра, соғлиқни сақлаш масалаларига оид ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Миллий палатада экспертизадан ўтказилиши шарт бўлса-да, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йил 31 июль куни тасдиқланган “COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашри Палатага белгиланган тартибда экспертиза учун тақдим этилмаган”, деган мазмундаги хабар тарқатилди. Бироқ бу иддаолар асоссиз эканлигини айтиб ўтмоқчиман.

Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3894-сонли қарорида соғлиқни сақлаш масалаларига оид ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Миллий палатада экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу тартибга оғишмай амал қилган ҳолда, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Миллий палатага экспертиза учун белгиланган тартибда юбориб келган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашри эса, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва шунинг учун ҳам экспертиза учун Миллий палатага жўнатилмаган.

Миллий палата масъул ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан идоравий ҳужжатнинг фарқига бормаганлиги оқибатида эса интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда бугунги кунда кечаю-кундуз коронавирус балосига қарши кураш билан банд бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳақида ўринсиз ва асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Ўз ўрнида Миллий палата раҳбариятининг эътиборини иккита муҳим масалага қаратишни истардим.

Биринчидан, Президентимизнинг юқоридаги қарори 2-бандида миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика
ва даволаш сифатига оид стандартлар ишлаб чиқишни ташкил этиши кераклиги белгиланган. Бу Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча даволаш протоколлари ва стандартларини албатта Миллий палата билан келишиши шарт деган маънони англатмайди. Аксинча, Миллий палата Ўзбекистон халқи учун лозим деб ҳисоблаган ҳар қандай замонавий ва инновацион протокол
ва стандартлар ишлаб чиқилишини (тегишли мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этган ҳолда) ташкил этиши ва уни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлашига эришиши шарт.

Иккинчидан, Миллий палата илғор халқаро стандартлар ва жаҳондаги энг яхши амалиётни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш мақсадида ташкил этилган. Палатани ташкил этишда у Соғлиқни сақлаш вазирлигига мухолиф позицияда туриб иш олиб бориши кераклиги мақсад қилиб қўйилмаган.

Тан олмасликнинг умуман иложи бўлмаган битта аниқ ҳолат бор. Миллий палата олдига қўйилган вазифаларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўймасдан уддалаши умуман мумкин эмас.

Лекин Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ташкил этилганидан кейин ўтган икки йилдан ортиқ вақт мобайнида унинг фаолиятида бундай ҳамкорликка интилиш умуман сезилгани йўқ.

“COVID-19”га чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи версияси дунё тажрибаси ва маҳаллий мутахассисларнинг коронавирусга қарши кураш борасида тўплаган хулосалари асосида шакллантирилган. Уни тайёрлашда юртимиз тиббиётида амалий тажрибага эга бўлган етук олимлар ва мутахассислар қатнашишган.

Руслан Муҳаммадиев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Юридик бўлим бошлиғи.

T.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Тайванликлар парвозларни соғинганидан «ҳеч қаерга» учмоқда. Улар самолётга ўтириб ҳавода айланади ва уйга қайтади, деб хабар беради Taiwan News.

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, савдолар бошланиши билан рейс учун мўлжалланган 188 та чиптанинг барчаси сотилган. Юқори талабдан илҳомланган авиаташувчи иккинчи турни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Самолёт 7 август куни ҳавога кўтарилиб, Тайваннинг шарқий қирғоқлари томон учади. Ундан сўнг Филиппин томон ҳаракатланиб, яна аэропортга қайтиб келади. Йўловчилар парвоз вақтида «Мишлен» юлдузига эга рестораннинг бош ошпази томонидан тайёрланган Осиё ошхонасининг таомларидан тановул қилишлари мумкин. 👇

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт қурбонлари сони 20 нафарга етди

Кеча Тошкент вақти билан соат 20:15 да ҳалокатга учраган «Boeing 737» ҳаво кемаси Дубай—Кожикоде (Керала штатидаги шаҳар) рейси бўйлаб Ҳиндистонга учиб келганди.

«Hindustan Times» хабарига кўра, ушбу ҳодиса қурбонлари сони 20 нафарга етди, 140 дан ортиқ инсон жароҳатланган. Ҳар икки учувчи ҳам ҳалок бўлган. 👇

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
🛬 Ҳиндистонда 191 йўловчиси билан самолёт қулаб тушди

🇮🇳 Ҳинд ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда лайнер иккига бўлинган фотосуратлар пайдо бўлди.

Матбуот хабарларига кўра, самолёт русуми Boeing 737 бўлган.

Самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, иккига бўлинган, дея хабар беради Ҳиндистон Фуқаро авиацияси идораси. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда лайнер иккига бўлинган фотосуратлар пайдо бўлди - BBC.com 👇

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Хитойнинг Ички Мўғулистон мухтор туманида бир киши ўлатнинг ошқозон шаклидан вафот этди. Бу Баотоу шаҳар округининг Дархон-Муминган уездида юз берди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар берди.

Айни вақтда қурбон билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинган. Туманда юқори даражали эпидемиологик хавф режими ишга тушган. Бу йил охиригача давом этади. Ҳукумат маҳаллий даражада ўлат тарқашидан хавфсирамоқда.

Минтақада касалликнинг асосий манбаси кемирувчиларнинг гўшти ва ички аъзоларини термик ишлов бермасдан истеъмол қилиш ҳисобланади.


https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Навоийда шогирд устози билан ўртасида юз берган жанжал оқибатида қотилга айланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида яшовчи Учқудуқ тумани фуқаролари — 32 ёшли У.У. ҳамда 62 ёшли В.М. узоқ йиллардан буён устоз-шогирд сифатида автомашиналарни таъмирлаб келган.

Жорий йилнинг 2 август куни соат тахминан 22:30 да устоз ҳамда шогирд туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гаражда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган.

Маст ҳолда бўлган У.У устози В.М.ни уриб, дўппослаган. беармон калтакланган В.М. ўз вақтида тез тиббий ёрдам чақирилмагани оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.👇

https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish
Xalq Hayot Tarzi'dan repost
📌Озодлик дастури: 08.08.20📌

✅Тошкент вилоятига қўшилишга қарши норозиликлар: Ўрикзорликлар петиция эълон қилди, улуғбекликлар имзо тўпламоқда

✅Ҳужжатлар: Учқудуқда 4 кунда 329 кишидан 244 нафарининг Covid-19 тести мусбат чиқди

✅Ўзбекистонликларни Россиядан олиб келиш учун махсус поезд йўлга чиқди

✅Бош вазир моддий ёрдам пулларини тарқатишдаги камчиликлар учун маҳалла раисларини танқид қилди

✅Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ҳимоячилари учун кўкрак нишони таъсис этилмоқда

✅Ҳиндистондаги авиаҳалокатда камида 15 киши нобуд бўлди

✅Трамп: Вашингтон хориж давлатларининг АҚШ сайлов жараёнига аралашиш уринишларини яқиндан кузатади

✅Афғонистон парламенти Толибон жангариларини озод этиш масаласини муҳокама қилмоқда

🎧Ушбу мавзуларни тинглаш учун қуйидаги линкни юклаб олинг:
👉https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
To‘liq o‘qish