ozod_Kabutar🕊


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


🕊ozod_Kabutar
Конун хаммага баравар булган юртда яшаш бахти хаммага насиб этсин
Shaxsiy xabar yuborish uchun
@ozod_kabutar

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri






Odam&Olam dan repost
https://www.amerikaovozi.com/a/5632094.html
Sardobada jabrlanganlar uy oldimi?
Prezident Shavkat Mirziyoyev Sardobadagi fojiadan 150 kun o'tib Sirdaryoga tashrif buyurdi. Lavhalarda boshpanasiz qolganlar uy bilan ta’minlangani, jabrlanganlar hukumatdan minnatdorligi namoyish qilindi. Ammo faollarning aytishicha, jarblanganlarning ko’pi hamon uysiz, chaylalarda yashamoqda.


Odam&Olam dan repost
МОРАТОРИЙ БОР ГАПМИ?...

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ МИРЗАОБОД ТУМАНИ ЯНГИ ХАЕТ МФЙ ХУДУДИДАН ЎТГАН ТРАССА БЎЙЛАБ МЕВАЛИ ВА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАР АЁВСИЗ КЕСИЛМОҚДА.

Хабарингиз бор, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан, Сирдарё вилояти худудидан ўтувчи магистрал трасса бўйларини ободонлаштириш мақсадида маблағ ажратилган эди. Мазкур ишда вилоят Йўл қурилиш бошқармаси буюртмачи сифатида йўл бўйларида хар бир километрда артезиан қудуқлар қазиб, сув насослари ўрнатиш, мевали ва манзарали боғлар ташкил қилиш ишларини Бошлаб, бирмунча жойларда кўзга ташланадиган дарахт кўчатлари экишга бош қош бўлишган эди.
Бугунги кунда мазкур дарахтларни кўпи қуриб кетган бўлсада, лойиха учун ажратилган бюджет маблағини хисоби юритидиши шарт деб хисоблайман.

Хукумат томонидан йўл бўйларида яшил фауна яратиш учун катта лойихалар олға сурилаетган бир вақтда, Мирзаобод тумани худуди, Янги ҳает МФЙ бўйлаб ўтувчи йўлни кенгайтириш, атрофини ободонлаштириш бахонаси билан ахоли томонидан экиб етиштирилган боғлар кесиб ташланмоқда.

Вахоланки, мамлакатимизда 2020 йил декабр ойи охиригача бирорта хам дарахт кесиаслик бўйича мораторий жорий этилган.

Махаллий хукумат хар бир дарахтни асраб қолиш учун харакат қилиш, зарурат юзасидан кесилган тақдирда хам, дарахт, боғ эгасини рози қилиб, товон пулларини тўлаб бериши лозим.

Бугун, махалла ахли томонидан ушбу холат юзасидан норозилик вужудга келмоқда.

Сирдарё вилоят ва Мирзаобод туман хокимлиги, йўл ва кўприк қурилиш ташкилотлари мутасаддиларидан вазиятни юмшатиш, Зудлик билан дарахтлар кесилишини олдини олиш, қонуний чоралар кўрилишини сўраймиз.






Odam&Olam dan repost
2020 йил 6 октябр эрталаб соат 08.25 лар:

Гулистон шахри Алпомиш спорт саройида портлаш содир бўлди.
Мазкур иншоот КОВД-19 касаллиги билан оғриганларни даволаш тақсимлаш маркази сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

Ахоли томонидан берилган маълумотларга кўра, ховли сахнида турган автомашина устига ортилган кислород балонлари портлаган.

Металл парчалари 1 километр масофагача учган. Уйлар ва автомобиллар зарарланган.

Спорт мажмуасига яқин биноларнинг ойналари синиб кетган.
Спорт мажмуасининг ўзида бирорта соғ ойна кўринмайди.

Жароҳатланган ва халок бўлганлар тўғрисида хеч маълумот йўқ.

Даволанаётган беморлар зудлик билан бошқа касалхоналарга эвокуация қилинмоқда.

Суратда бинодан 300 метрлар масофадаги кислород балони бир қисми учиб тушгани тасвирга олинди:




Бугун, Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган Мирзаободлик бир гурух фуқаролар билан учрашдик.

Уларни фикрларини семка қилдик. Насиб қилса, эртага кечга ютубдаги каналимиз орқали эфирга берамиз.

Эрталаб, айни шу масалада Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қонуний тахлил бўйича сёмкамиз бўлади.

Ундан сўнг, айни воқеа жойидаги вазиятни ўрганиш учун Сирдарё вилоят Мирзаобод туманида сёмка ишларини олиб борамиз


Ўзбекистон давлатчилигидаги қадриятлар

Қадриятлар – узоқ кузатишлар натижасида олинган хулосалар, хулосалар асосида қабул қилинган қоидалар, фойдалар, аҳамиятли тушунчалар ҳисобланади. Ҳар бир жамият ва давлатда қадриятлар бўлади. Қадриятларсиз жамият парокандаликка ва тартибсизликка, ўзаро алдашлар босими остида қолади. Ўзбекистондаги энг асосий ижтимоий келишув, бу Конституцияда айтилган қадриятлар ҳисобланади.

Ўзбекистон конституциясидаги қадриятлар, инсон қадр-қиммати ва ҳурлиги, эркинликлар, демократия, ва ҳокимиятлар бўлиниши, уларни доимий алмашиб туриши – Ўзбекистон халқининг шахсий тажрибаси ва хулосалари эмас, дунё тажрибаси ва хулосаари ҳисобланади. Лекин, ўтган чорак асрдаги Ўзбекистон давлатчилигининг асосий қадрияти – халқни алдаш, бостириш ва у билан курашиш орқали, ҳокимиятни ўз қўлида ушлаб туриш бўлди. Ҳокимиятдагиларни бошқа қадрияти бўлмади! Лекин, бугун вазият кардинал ўзгаргани йўқ. Фундаментал ўзгаргани йўқ!

Ўзбекистондаги Конституциявий қадриятларнинг бош қўриқчиси, кузатувчиси, ҳимоячиси, ижрочиси, бу Конституциявий суд ҳисобланади. Ўзбекистонда Конституциявий суд борлигини, олдинги 25 йилда ҳам, кейинги тўрт йилда ҳам ҳеч ким эшитмаган. Ўзбекистонда Конституциявий судни ўзи қонунларни муттасил ва қўпол бузиб келса, Конституцияга ва конституциявий қонунларга амал қилмаса, қолганлар нима қилсин?

Мисол учун, “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ТЎҒРИСИДА» қонуннинг олтинчи бандига кўра, ҳеч бир шахс ушбу суд раислигига икки мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас. Маълумотларга кўра, ҳозирги раис Мирбобоев Бахтиёр беш марта сайланган! Қонунга кўра, суд раисининг ёши 70дан ошмаган бўлиши керак, лекин Мирбобоевнинг ёши 75дан ошган. Бу қонунбузарликларни яшириш учун, Конституциявий суд сайтида Суд Раиси тўғрисида биографиясига таълуқли маълумотларни ҳам беришмаган! Мана шундай судьялар ва суд тизими сизларни ҳақ-ҳуқуқларингизни ҳимоя қиладими?

Сиёсий тизим қандай бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон халқининг муаммолари, ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди, ерга сингиб кетмайди, ҳавога учиб кетмайди. Одамларнинг муаммолари, еки самарали ҳал қилинади, еки бу муаммолар, ҳокимиятни ўзига кўчиб ўтади. Қонунлар ишлаши керак, қадриятлар тан олиниши ва тадбиқ этилиши керак. Ҳақ-ҳуқуқи ноқонуний бузилган одамларнинг ҳуқуқлари тикланиши керак. Уларни ҳақ-ҳуқуқларини бугун тикланмаслиги, ҳокимият учун негатив энергияга айланади холос, лекин бу муаммолар йўқ бўлиб кетмайди.

Камолиддин Раббимов

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov


Xushnudbek.uz dan repost
⚡️Мустақиллик куни муносабати билан афв эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.


👉 @xushnudbek 👈




Кейинги вақтлар ижтимоий тармоқларда Рустам Азимов хақида гаплар кўпайиб қолди.

Айниқса ютубе видео тахлил кўрсатувлар секин аста ахолига Азимов номини нейтрал шахс сифатида мамлакат хаетида тутган ўрни, қилган ишлари хақида материаллар бера бошлади.

Бу нимани билдиради?

Р.Азимов яна бир мухолифат сифатида майдонга чиқмоқчи бўляпдими?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тиниб-тинчимаган физика фанатлари

Аъзо бўлинг:👉@Zafarbek_Solijonov


24 август куни Сирдарё вилоят Ногирон болалар ва уларнинг ота оналари уюшмаси рахбари, Х.Алтбоевга нисбатан Маъмурий ишлар бўйича Гулистон шахар суди энг кам иш хақини 2 баровари миқдорида жарима тайинлаб, қарор чиқарди.

Ногирон болалар химоячиси Алибоев, кейинги суд инстанцияларида хақиқат қарор топишига умид қилмоқда.




Daryo | Rasmiy kanal dan repost
O‘zbekistonda tergovchilarni tayyorlashga ixtisoslashgan yangi oliy ta’lim muassasasi tashkil etiladi.

Batafsil — http://dy.uz/fxNAD

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Пўлат Бобожонов жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар сонини маълум қилди

👉 https://kun.uz/31986224

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда янги олий таълим муассасаси ташкил этилади. У терговчилар тайёрлаш билан шуғулланади

👉 https://kun.uz/30919457

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Президент инсон ҳуқуқларига оид фармон имзолади. Суд ва тергов тизимида муҳим ўзгаришлар кутилмоқда

👉 https://kun.uz/42418751

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

6

obunachilar
Kanal statistikasi