#Уйда_даволанамиз
ОЛМА ПЎСТИ ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ
🍏 Олма пўсти аъзои-танани хилтлардан тозалашга қодир клетчаткалардан иборатдир.
🍎 Таркибидаги дармон-дорилар тери, соч ва шиллиқ қават ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
🍏 Чарчоқ, депрессия, чиззакилик ва уйқусизликда кўмак беради.
🍎 У суякларни мустаҳкамлайди, қон таркибини яхшилайди.
🍏 Олма пўстида органик кислоталар кўп бўлиб, улар ичаклардаги бижғиш жараёнини тўхтатади ва озишга ёрдам беради.
🍎 Олма пўстлоғи куйган терига қўйилса, ўрнида доғ қолмайди.
Хориждан келтирилган олмаларга яхши сақланиши учун мум суртилган бўлади. Бунда меваларни яхшилаб ювиб, кейин истеъмол қилиш керак.
Ҳазм қилишда муаммоси бўлган кишиларга олма пўстини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
@ozish_maktabi