Дастурчилик даражалари
1️⃣ Beginner
Таржимаси — Бошловчи. Бу дастурлашни эндигина бошлаганларнинг даражаси. Масалан, савол бераётганда, бегиннерман деса, одамлар унчалик ҳам уни ёмонламайди, чунки ҳар доимгидек, савол аҳмоқона бўлади.
2️⃣ Junior
Таржимаси — Кичик. Бегиннердан ўтган, дастурлаш тилини ёмон билмайди, ишлаганига 4-5 ойдан ўтган, 1-2 та қилган ишлари бор прогерлар. Одатда ишга киришда жуниордан бошлашади
3️⃣ Middle
Таржимаси — Ўрта. Жуниордан ўтган, ишлаганига 1 йилдан ошган, дастурлаш тилини яхши билади, тажрибаси бор, портфолиода ишлар кўп.
4️⃣ Senior
Таржимаси — Катта. Бу ўша дастурлаш тилини жуда яхши биладиган, айни бир керакли фреймворки билан яхши ишлайдиган, қила олмайдиган ишининг ўзи йўқлиги билан мақтана оладиганларни Сениор Девелопер дейишади. Иш тажрибаси йили 3+.
5️⃣ Тeam Lead
Таржимаси — Жамоа бошлиғи. Бу даража жамоада ишлайдиганлар учун хос. Сиз айни бир жамоада ажралиб турсангиз, проектларда фаол бўлсангиз, гапингиз кўп кишига ўтса, демак сиз тимлидсиз. Бунақаларга баъзида қийин бўлади. Чунки проект унга боғлиқ бўлади.
✅ Do'stlarizga ham ulashing:
👉 Dasturlashni biz bilan birga o'rganing:
👩💻
@oydina_dev ❗️