Чироқчининг Чиялисида «маслаҳат оши» пишмай қолди
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чияли қишлоғида жойлашган мактабнинг турли йиллардаги битирувчилари ҳар йили пул йиғиб, шу қишлоқда Наврўз байрами тадбирини ўтказиб келишган. Ўтган йил навбат 1985 йилда туғилганларники бўлган ва уларнинг байрам тадбирига Тошкентдан таниқли хонандалардан бирини катта пул эвазига олиб келишгани ўшанда ижтимоий тармоқларда анча шов-шувга сабаб бўлган эди.
Жорий йилда «Наврўз» байрамини ўтказиш навбати шу қишлоқда 1986 йилда туғилган йигитлар чекига тушган. Байрам тадбири учун пул йиғиш, уни қандай ўтказиш, тадбирига таниқли эстрада хонандаларидан кимни таклиф этиш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун синфдошлар маслаҳатга йиғилишганда спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш оқибатида улар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати берган маълумотига кўра:
Айбланувчи Н.О. ҳам синфдошлари билан бирга “Наврўз” байрамини ташкилий масалалари ҳақида маслаҳат қилиш учун йиғинга келган ва кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Маслаҳат ошида у синфдоши С.Я. билан суҳбат давомида байрамда ошпаз танлаш масаласида ўзаро оғзаки тортишиб қолган.
Айбланувчи Н.О уйига қайтганидан сўнг С.Я. билан телефон орқали яна тортишиб, ўзаро бир- бирларини ҳақорат қилишган.
Шундан сўнг, Н.О. ўзининг яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, марҳумнинг яшаш хонадонига борган аммо С.Я. уйида бўлмаган. Н.О. уйига қайтишида қишлоқдаги кўприк устида С.Яни учратиб қолиб, ёнидаги пичоқни санчиб уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 14.02.2020 йилда Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram (https://t.me/qvprokuratura/396)