Oxun bobo markaziy masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Xorazm viloyati, Urganch shahar, "Oxun bobo" markaziy masjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

📍 21 ноябрь куни, соат ⏰ 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ТАЖВИД #ҚУРЪОН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍂Ассалому Алайкум!

🍁Хайрли тонг !
Азизларим, мехрибонларим, ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда, қалбан дилимга яқинларим!

🌻ЭЙ Аллохим ўзинг Мехрибон  рахмдилсан.

🌻Беморларнинг дардига  шифо бергин.

  🌻 ЭЙ, Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу  ниятлари бўлса, ўзинг ёрдам бер.

Аллохим!

  🌻 ЭЙ,  РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни, дўстга  зор  , душманга хор қилмагин  🤲

Биз бандаларинг билиб    ва  билмай қилган  гунохларимизни  кечиргин 🤲

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂
  
🍁Kanalimizga obuna bolishni unutmang
    👇👇👇
🌐 https://t.me/oxunbobooficial
*


#Hikmat

Уч нарса биродарингнинг қалбида сенга нисбатан дўстликни мустаҳкамлайди: (сўзни) салом билан бошлаш; мажлисда унга жой бериш; энг яхши исми билан чақириш.

✍️Хоразм вилояти Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐
@arroziyuz |📲 Obuna bo'ling va 🗣yaqinlaringizga ulashing

📱Telegram •📱 YouTube •📱 Facebook •📱 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#video #momin #inson
🤝ИНСОНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ – МЎМИННИНГ БУРЧИ!

🎙Мусохон домла АББАСИДДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Basmala fotihaning ham boshqa suralarning ham ilk oyati deydiganlar kim? "Tafsir fanidan "
So‘rovnoma
  •   Shofeiylar
  •   Molikiylar
  •   Hanafiylar
  •   Hanbaliylar
1402 ta ovoz


Zaynab binti Huzayma roziyallohu anho onamizning laqablari nima edi ? "Hadis va hayot" 25-juz
So‘rovnoma
  •   Sa‘diya
  •   Ummul Xoyr
  •   Ummul Masokin
  •   Endi bilib olaman
2015 ta ovoz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
20 ноябрь, 2024
18 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/oxunbobooficial


Arroziy.uz dan repost
Бировларнинг қулашидан хурсанд бўладиган кимса асло юқорига кўтарила олмайди!

✍️bilim yurti matbuot xizmati

🌐@arroziyuz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagramy




Arroziy.uz dan repost
Солиҳ Димашқий ўғлига:
"Эй ўғилчам! Агар кеча ва кундуз ўтса ю, унда дининг, тананг, молинг ва аҳли аёлинг омонликда бўлса, Аллоҳ таоло учун шукрни кўпайтир!
Қанчадан қанча дини тортиб олинган, мол мулки талон тарож қилинган, айби ошкора этилган ва бели синдирилган кимсалар бордир. Сен эса офиятдасан", деди
.

✍️Хоразм вилояти Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Arroziy.uz dan repost
#Ҳикмат

ОНА МАДРАСАДИР

Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!".

✍️Хоразм вилояти Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Имом_Доримий

Буюк аждодимиз Имом Доримий раҳматуллоҳи алайҳ

Самарқандлик муҳаддис, муфассир ва фақиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад Доримий Ҳофиз Самарқандий милодий 794–869 йиллари яшаган бўлиб, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг устози ҳисобланади.

Ёшлигидан ақл-заковати ва ўткир қуввайи ҳофизаси билан тенгдошлари орасида пешқадам бўлиб, ҳадис илми бўйича дастлабки билимни Самарқандда эгаллади. Сўнгра Миср, Шом, Ироқ ва Хуросоннинг турли шаҳарлари ҳамда Макка ва Мадинада таниқли олимлардан сабоқ олди.

XII асрда яшаган Нажмиддин Умар Насафий Имом Доримий ҳақида: “У ҳадис, осор ва суннат илмларини Самарқандда юзага чиқарган зотдир”, деб айтган.

Доримий Самарқанд султони томонидан қози калон лавозимига таклиф этилади, бироқ ҳақдорлар ўртасида адолатли ҳукм чиқариш масъулияти машаққатли эканлигини англагани сабабли истеъфога чиқади.

Имом Доримийнинг “Муснад”, “Тафсир”, “Жомеъ” ва бошқа кўплаб асарлари мавжуд. “Муснад” асари “Сунани Доримий” номи билан машҳур. Ислом алломалари уни “Саҳиҳ” деб аташни таклиф қилганлар ва “Сиҳоҳи Ситта”, яъни “Олти саҳиҳ” китоблари туркумига киритишни тавсия этишган. Муҳаддис “Сунани Доримий” асарида ҳадисларни мавзуларга ажратиб баён этган.

Буюк аждодимиз Имом Доримий Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилган.

https://t.me/oxunbobooficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#video #safar #fiqh
🗣САФАРГА ОИД ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

00:00 Анонс
00:48 Ҳақиқий мусофир ким? Инсон қачон мусофир саналади?
01:27 Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?
02:46 Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
03:19 Мусофир қачон муқимга айланади?
04:03 Қаср қилиб ўқиш нима дегани? (Суннат намозлари ҳам қаср қилиб ўқиладими?)
04:30 Ватани аслий ва ватани иқома нима?
05:32 Бир одам бирор ҳожат учун уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими ёки муқимми?
06:37 Мусофир рўза тутмаса бўладими?
07:23 Мусофир қайси вақт билан оғиз очади? (Самолёт, поездда бўлганида...).
07:53 Қарзи бор одам сафарга чиқиши мумкинми?
08:38 Умра ибодатига борганда намоз қандай ўқилади?
09:17 Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми?
10:06 Сафарда махси кийиш шартлари ва тартиби
10:51 Узоқ йўлга чиққанда машинада ўтириб намоз ўқиб кетса бўладими?
12:21Самолёт, поездда қибла қандай аниқланади?
12:44 Муқимликни ният қилган киши қачондан намозларни тўлиқ ўқийди?
13:11 Мен ўз уйимдан 200 км узоқда хизмат сафарида ишлайман. Ҳар 10-12 кунда уйга 2-3 кунга бораман. Ишда мен намозларни қаср қилиб ўқийман. Шароитлар яхши, мен намозимни қаср қилиб ўқишим шартми бу ҳолатда ёки тўлиқ қилиб ўқисам ҳам бўлаверадими?
14:07 Узоқ сафарларга чиққанда самолёт ёки поездларда намоз вақтлари тўғри келади. Шунда қандай йўл тутиш керак?
14:47 Сафарга чиққан киши борган жойида қанча туришини билмаса, намозини қандай ўқийди? Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?
16:24 Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?
17:04 Айтайлик бизнинг 3та уйимиз бор ва буларнинг хаммасининг ораси 90 км дан ошади, агар оилам билан хар доим яшайдиган уйимдан бошқа уйимга хохлаган пайтим бориб яшасам, ўша уйимда хам муқим бўламанми?
18:45 Мусофир одам ҳалол хайвонни гўшти бўлса истеъмол қилаверади, уни қай йўсинда сўйилгани билан қизиқмайди деб эшитиб қолдим. Бу қанчалик тўғри?
19:50 Аёл киши сафарга чиққанида кимлар маҳрам бўла олади?


😎 FULL HD

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
19 ноябрь, 2024
20 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/oxunbobooficial


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo


Тасбеҳ ишлатиш

Тасбеҳ ибодат қуролидир. У ўзини кўрсатиш ва фахрланиш учун эмас. Унинг ҳурматини жойига қўйиш лозим ва уни эрмак ҳамда ўйин қилиб олишдан узоқ бўлиш лозим.

https://t.me/oxunbobooficial


#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас", дедилар.

Имом Термизий ривояти

https://t.me/oxunbobooficial


Zimmaga yuklanmagan, lekin bajarilishi talab qilingan amal bu ....... "Mo‘minning me‘roji"
So‘rovnoma
  •   Sunnat amal
  •   Vojib amal
  •   Farz amal
  •   Endi bilib olaman
3133 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.