Ишқ маскан ҳисларга бағримни очиб,
Кимга ёқиб кимга ёқолмадим мен.
Менга ёққан дилнинг ортидан чопиб,
Мен деб ёнган дилга боқолмадим ҳеч.
Билмам кимлар учун, билмам ким учун,
Ўзимни бунчалар ерга урдим мен.
Кимнингдир қалбидан жой олдим лекин,
Кимнингдир кўнглини ололмадим мен.
Ўзим севган дилга бунчаям кенгман,
Мени севган дилга бунча феълим тор?!
Менга зор юракни бедор етаман,
Ўзим зор юракка тўкиламан хор.
Кимдир термулади йўлимга муштоқ,
Гўёки ташрифим унинг учун жон.
Лекин мен ўзганинг йўлига муҳтож,
Кўзларим бошқани излаб нигорон.
Кимдир умид боғлар менинг севгимга,
Соғиниб кутади, ютгани ҳижрон.
Юрагим талпинар ўзга бир дилга,
Кимнингдир севгиси мен учун армон.
Сиз кимнидир дейсиз, кимдир бошқани,
Балки дунё асли шундай яралган.
Сиз севган инсонлар билмайди сизни,
Сизни севганларни билмайсиз сиз ҳам...
©Шайдо
@ijod_qalb_olovi
Кимга ёқиб кимга ёқолмадим мен.
Менга ёққан дилнинг ортидан чопиб,
Мен деб ёнган дилга боқолмадим ҳеч.
Билмам кимлар учун, билмам ким учун,
Ўзимни бунчалар ерга урдим мен.
Кимнингдир қалбидан жой олдим лекин,
Кимнингдир кўнглини ололмадим мен.
Ўзим севган дилга бунчаям кенгман,
Мени севган дилга бунча феълим тор?!
Менга зор юракни бедор етаман,
Ўзим зор юракка тўкиламан хор.
Кимдир термулади йўлимга муштоқ,
Гўёки ташрифим унинг учун жон.
Лекин мен ўзганинг йўлига муҳтож,
Кўзларим бошқани излаб нигорон.
Кимдир умид боғлар менинг севгимга,
Соғиниб кутади, ютгани ҳижрон.
Юрагим талпинар ўзга бир дилга,
Кимнингдир севгиси мен учун армон.
Сиз кимнидир дейсиз, кимдир бошқани,
Балки дунё асли шундай яралган.
Сиз севган инсонлар билмайди сизни,
Сизни севганларни билмайсиз сиз ҳам...
©Шайдо
@ijod_qalb_olovi