كَدَأْبِ آلِ فِرْعَوْنَ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا فَأَخَذَهُمْ اللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ وَاللَّهُ شَدِيدُ الْعِقَابِ
Кофирларнинг инкор қилишлари ва бошларига тушадиган бало борасидаги ҳоли худди Фиръавнга эргашганлар ва улардан олдинги кофирларнинг ҳолига ўхшайди. Улар Аллоҳнинг очиқ-равшан оят ва мўъжизаларини инкор қилишди. Шунда кофирликлари ва саркашликлари туфайли Аллоҳ уларни шу дунёдаёқ азобга дучор этди. Аллоҳ Унга кофир бўлган ва пайғамбарларини ёлғончига чиқарган кимсаларни қаттиқ азоблайди.
(Оли-имрон сураси, 11-оят).