EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿 dan repost
Экологик партия табиатни асраш, дарахтларни кесишга қарши курашиши керак эмасми?
Экопартиянинг https://t.me/ecouzbekistan телеграм каналида Ўзбекистон Экологик партияси Қува тумани Кенгаши раиси Аъзамхон Отахўжаевнинг қуйидаги пости одамни ўйлантириб қўйди. Сиз бунга нима дейсиз?
"Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун"
Хозирги вақтда калифорния теракларининг айни гуллаган пайти.
Терак гуллари чангиб атмосфера хавосидаги чанг миқдорини ошишига, ахоли орасида аллергия, асма касалликларини кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Бу холат яшаш шароитига бирмунча ноқулайликлар туғдираётганлиги , экологик холатни ёмонлашишига олиб келмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси М.Махмудов ташаббуси билан, Қува туман Кенгаши раиси А.Отахўжаев, Қува тумани Қалинпўстин М.Ф.Й раиси хамда Қува туман кенгаши депутати Х. Тиллаволдиевалар хамкорликда ахолига халақит қилаётган Калифорния дарахтини инсон саломатлигига таъсири хақида тушунтириш ишлари олиб борилимоқда ва зарур чора тадбирлар кўрилмоқда.
Колифорния теракларидан воз кечиб, унинг ўрнига мевали ёки инсон саломатлигига зарар етказмайдиган манзарали дарахт экишга тарғибот ишлари олиб борилмоқда”
Тарғибот иши олиб борилгунича, бор дарахтларни асраш лозим эмасми? Ҳар бир дарахтнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бор. Демак, уларни ҳаммасини кесиш керакми, одамда аллергия ёки бошқа касаллик қўзғатади, деб?
Инсон саломатлигига айнан табиат, дарахтларни кесиш орқали зарар етказмаяпмизми?
Экология партиясига ҳақиқий биолог, зоолог, эколог, табиатни севиб, уни асровчилар аъзо бўлсагина балки у ўз олдига қўйган дастурларини том маънода амалга ошира олар?
🍀 Каналимизга уланинг. 👇
https://t.me/ekologuz