Фунт стерлинг: “стерлинг” нима дегани?
Фунт стерлинг атамасининг пайдо бўлиши ҳақида бир неча қарашлар бор. Баъзи манбаларга кўра, бу ном XII асрда пайдо бўлган ва тоза кумуш фунт деган маънони англатган. Стерлинг – қадимги Англиядаги кумуш танга. Бир фунт оғирликдаги кумушдан 240 дона кумуш танга зарб қилинган.
Бошқа бир қарашга кўра, қадимда танга пулларга Easterling Silver ибораси ҳам ишлатилган. Бу шарқий ерлар кумуши деган маънони англатган ва Шимолий Германияда тайёрланган тангаларга нисбатан қўлланган. Юксак сифати ва мустаҳкамлиги билан ажралиб турадиган бу тангаларни 1158 йилда қирол Ҳенри II ўз тангалари учун стандарт қилиб олади. Sterling Silver атамаси вақт ўтиб кумуш тангаларга нисбатан қўллана бошлайди.
1694 йили Англия банки банкноталар чиқара бошлагач, бу атамани пул бирлиги сифатида ишлатиш одат тусига кирди.
Замонавий инглиз тилида пулни ифодалаш учун фунт (pound) сўзи ишлатилади: This car costs 10,000 pounds – Бу машина 10 000 фунт туради. Буюк Британия валютасини бошқа шу номдаги валюталардан фарқлаш учун расмий ҳужжатларда фунт стерлинг (pound sterling) атамасидан фойдаланилади.
@oriftolib