Жавон – “тахтали ром” дегани
Ўзбекчага хитой тилидан ҳам бир қанча сўзлар ўзлашган. Севиб истеъмол қиладиганмиз уйғур таомлари – лағмон, манти, манпар, хоним кабиларнинг номи ҳам асли хитойчадан.
Турмушимизда ишлатиладиган баъзи нарса-буюмлар ҳам ўз номини хитойчадан олган. Жумладан, жавон сўзи. У ўзбекчада турли нарсалар қўйиладиган мебелни, шкафни англатади: китоб жавони, кийим жавони.
“Ўзбек тили тарихи” китобига кўра, жавон хитойча дзабань сўзидан. У цза – ром, чорчўп, бань – тахта сўзларидан ясалган. Бу сўз бизга уйғур тили орқали кириб келган. Уйғурчанинг ўзида жаванг токчани англатади.
@oriftolib