🤖
Сунъий интеллект-чатбот ChatGPT ҳаддан ташқари кўп сув истеъмолини талаб қилади, бу эса Ернинг бебаҳо ресурслари катта миқдорда сарф бўлишига олиб келади.
Калифорния университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики,
OpenAI ChatGPT чатботи ҳар 10–50 сўров жўнатилганда икки литр сув сарфланишига олиб келади — аввалги тадқиқотларда бу кўрсаткич дастлаб 500 мл га тенг бўлади дейилган.
Ҳар сонияда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи OpenAI маълумотлар марказларида
ўта иссиқ серверларни совитиш учун фақат тоза сув ишлатилади, натижада унинг катта қисми буғланиб кетади.
Сунъий интеллектга глобал талаб ортиб бораётгани ва унинг хизматларидан миллиардлаб одамлар фойдалангани сабабли,
ChatGPTнинг фаоллиги жаҳон сув таъминотига узоқ йиллар давомида салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
OqvaQora