ЎҚИТУВЧИГА ЯРАШМАЙДИГАН ИЛЛАТ!!!
Ҳозирги кунда ўқитувчилар орасида телеграм ижтимоий тармоғидан фойдаланиш олдингига қараганда анча авжига чиқди. Чунки 30 мартдан бошлаб ўқитувчилар масофадан туриб ишлашга ўтдилар. Ўзбекистонда илк бор ўқитувчилар масофадан туриб ишламоқдалар.
Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари ТВ-дарслар асосида ўқувчилар давоматини назорат қилиб дарслар тугагандан сўнг ҳар бир ўқувчининг дарсда қатнашганлиги ҳамда ўқувчининг мавзуни ўзлаштириши (тушунган ёки тушунмагани) бўйича ёзма равишда телеграм орқали савол-жавоблар олиб боряпти. Бу албатта жуда яхши самара бермоқда. Айниқса ота-оналар билан муносабат аввалгига нисбатан анча илиқлашди.
Лекин, дилни хира қиладиган баъзи бир хунук ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бу - устозлар ўзларнинг телеграмдаги шахсий профилида ота-онаси қўйган исмни ўрнига турли хил лақабларни қўйиб олишидир. Телаграмда устозлар аъзо бўлган гуруҳларга кирсангиз у ерда камдан-кам айнан паспортдаги исми шарифи ёзилган ўқитувчиларга дуч келасиз. Улар ўзларини «Осмондаги ой», «Шўх йигит», «Фаришта» ҳаттоки «Ажал», «Ёмон бола» деб номлаб олган.
Энди мантиқан ўйлаб кўринг... Шу устозлар ҳар куни телеграмда ота-оналар гуруҳида ўқувчиларга вазифа беради, назорат қилади керак бўлса танбеҳ беради. Бундай вазиятда ота-оналар устозларнинг устидан кулмасмикан. Улар ўз фарзандига «Осмондаги ой», «Шўх йигит», «Фаришта» «Ажал» номидан ёзаётган профил эгаси сени устозингми деган саволни бермайди деб ўйлайсизми? Бу устоз деган номга путур етказиб қўймасмикан...
Бундан ташқари яна баъзи бир ўқитувчилар телеграм саҳифаси ва бошқа ижтимоий тармоқларида исми ёзиши лозим бўлган ерларга «Аллоҳи Акбар», «Алҳамдулиллаҳ», «Лаа Илаҳа иллаллоҳ» ва бошқа номларни қўйиб олишмоқда. Буни ёмон тарафи шундаки, бу исм билан номланган профил эгалари ёзаётса «Аллоҳи Акбар печатает» яъни «Аллоҳ Буюк ёзябди» деган ёзув чиқади. Сизнингча бу тўғри бўладими?
Аслида инсоннинг исми шарифини бузиб ёзиш — гуноҳлар ичида энг оғир гуноҳ. Таассуфки, ҳар куни ўзимиз ҳам билиб-билмай ўша хатоликка қанчалик «ҳисса» қўшаётганимиз ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Айнан шу нарса ҳайрон қолдирадики, инсон зотига ўзининг ота-онаси қўйган исми ёқмасмикан деб ўйлаб қоласан. Бу биз учун оддий ҳолат бўлиб туюлиши, балки шу ҳам мавзуми дейишингиз мумкин. Лекин бу ҳозирги кунда ўқувчиларга ўрнак бўладиган «устозларга» ярашмайдиган иллатга айланиб улгурди.
Шунинг учун устозлар келинг ҳозироқ телеграм саҳифаси ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги исм ёзиши лозим бўлган ерларга ўзимизнинг ота-онамиз қўйган чиройли исм ва фамилияларимизни ёзиб қўяйлик.
(Юқоридагилар ўта шахсий фикр)
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани 21-умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари - Улуғбек Пўлатов
Каналга обуна бўлишни унутманг!👇👇👇
💯"ЎҚИТУВЧИЛАР" каналига аъзо бўлинг👇👇👇
@oqituvchi_lar