Postlar filtri


Ислом ҳуқуқига кўра, эр ва хотин ўртасидаги мулкий муносабатлар уч ҳолатда: маҳр, нафақа ва меросда намоён бўлади. Маҳр аҳкомлари маҳр беришнинг фарзлиги, унинг миқдори, никоҳни қайд этишда маҳр белгиланмаган бўлса, буни ҳал қилиш тартиби, никоҳни қайд этишда маҳр ваъда қилингач, уни бермасликнинг оқибатлари, хотиннинг маҳрдан фойдаланиши, унга эгалик қилиш, тасарруф қилиш ҳуқуқи, эрнинг хотиндан маҳрни қайтариб олиш ёки олмаслиги каби кўплаб муносабатларни тартибга солади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Аллоҳ таоло маҳрни аёлнинг ҳурмати, даражаси баландлигини билдириш учун вожиб қилган. Маҳрни никоҳга розилик билдиргани учун аёлга миннатдорчилик маъносида бериладиган совға ҳам дейиш мумкин. Бу ҳам аёлни рағбатлантириш, унинг қадр-қимматини ошириш бўлиб, маҳр аёлнинг мутлақ шахсий мулки бўлади, уни тасарруф этиш унинг ўз ихтиёрида бўлади. Маҳрнинг ижтимоий ҳимоя масаласига боғлиқ жиҳати шундаки, маҳр аёлни моддий жиҳатдан таъминлашнинг дебочаси бўлиб, маънавий жиҳатдан унинг қадрини оширади. Ислом маҳрни аёлнинг шахсий мулки деб эътироф этади.

Аёлларнинг маҳр, нафақа ва меросга оид ҳуқуқлари ҳақида батафсил Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Маҳфузахон Жалолиддинованинг "Омина" журналининг 5-сонида берилган "Исломда аёллар ҳуқуқи" мавзусидаги мақоласида ўқишингиз мумкин


Кундузлари соим, кечалари қоим бўлайлик...


Рўза фақат еб-ичишни тарк этишдан иборат эмаслиги, балки рўзадор одам ғийбат, бўҳтон, ёлғон каби иллатлардан ҳам сақланиши кераклиги ҳақидаги ўгитлар ҳар йили ушбу муборак ой кириб келиши билан такрор-такрор қулоққа чалинади. Лекин Аллоҳ розилиги учун ҳеч бўлмаса мана шу бир ой давомида биродарларини ғийбат қилмайдиган, яқинларини ҳам бу ёмон иллатдан қайтарадиган кишилар борми орамизда? Бор бўлса, алҳамдулиллаҳ! Лекин бу масалада ҳамма ҳам рисоладагидек эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг еб-ичишни тарк қилишига муҳтож эмас», дедилар» (Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган).


Бу муборак ойни муносиб кутиб олиб, муносиб ўтказайлик. Уни муносиб кутиб олиш бозорма-бозор югуриб, озиқ-овқат ғамлашдан, муносиб ўтказиш эса ҳар куни саҳарликка ош дамлаб, ифторликка дастурхонни тўлдириб, таом устига таом ейишдан, қорин очиб улгурмасидан, яна саҳарлик тайёрлаш учун ошхонада куймаланишдан иборат эмаслигини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Зеро, бу ой таомлардан тийилиб, кўп-кўп ибодатлар, савобли амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган, У Зотнинг розилигини топадиган ойдир. Аллоҳ таоло бу муборак ойда барчамизга кундузлари соим, кечалари қоим бўлиб, чинакам рўзадор бўлишни, чинакам рўза тутиш, чинакам мусулмон бўлиш бахтини насиб айласин!

Барно Саидраҳмон,
"Омина" журналининг 5-сонидан

@BintuSodiq
@Omina_Jurnali

772 0 24 2 27

Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Пешқадамлар карвони" муассасасида Рамазон шукуҳи

Хаётимизга хотиржамлик, қалбимизга сокинлик, иймонимизга мустаҳкамлик олиб кел, Қуръон ойи – муборак Рамазоним!

@Muslimaatuz


Ҳоиза аёлларга хос ҳукмлар

Савол: Ҳоиза аёл нега рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?
Жавоб: Бунга далил Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ҳадисларидир:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида бизлардан бирортамиз ҳайздан пок бўлсак, рўзасининг қазосини тутар, намозларнинг қазоларини ўқимас эдик. Чунки намознинг қазосини ўқишда кўпайиб кетгани учун қийинчилик бордир. Рўзанинг қазосини тутишда эса қийинчилик йўқ" ("Ал-Ҳидоя фий шарҳи Бидоя").


Ҳоиза аёлларнинг рўза ва намозга оид саволларига жавобларни "Омина" журналининг 5-сонида ўқишингиз мумкин


Агар аёл ҳайз ҳукмларини билмаса

Савол: Аёл киши ҳайз ва истиҳоза ҳукмларини билмагани учун жавобгар бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, Ислом диёридаги мусулмон учун бу ҳукмларни ўрганиш вожибдир. Билмаслик узр ҳисобланмайди. Унинг учун иккита гуноҳ ёзилади: билмаслик ва амал қилмаслик гуноҳи.
Аёл киши ҳайз, нифос ва истиҳоза ҳукмларини ўрганиши вожибдир. Бу илмларни ўрганиш аёл учун илми ҳол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.


Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳожнинг
«Марваридлар шодаси» (Аёлларга хос нозик масалаларга оид қоидалар)
китобидан олинди

"Омина" журналининг 5-сонидан


Bintu Sodiq dan repost
Ассалому алайкум!

«Пешқадамлар карвони» муассасаси ходималари ўртасида ўтказилаётган Заковат мусобақалари давом этади. 20 босқичли мусобақаларнинг 3-учрашуви устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва ҳаёт" туркум китоблари, 9-жузи – "Рўза" китоблари юзасидан 7 март куни бўлиб ўтади.

Агар бу учрашувни жонли тарзда томоша қилишни, қизғин баҳсларга гувоҳ бўлишни истасангиз, қуйидаги ботга мурожаат қилишингиз мумкин: @PeshqadamlarKarvoniBot

Шошилинг, жойлар сони чегараланган!

@BintuSodiq


Расулуллоҳнинг минбарлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида устун вазифасини бажарувчи хурмо дарахтининг ёғочлари бўлган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ёғочлардан бирининг ёнида туриб, хутба қилардилар. Баъзан узоқ муддат тик туриб қолардилар. Шунинг учун устида ўтириладиган бирор нарса ясаб бермоқчи бўлиб, бир ансорий аёл: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг дурадгор қулим бор. Сизга минбар ясаб берайликми?” деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар (шуни) хоҳласанг, майли”, дедилар. Минбар ясаб бердилар.
Келаси жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқмоқчи бўлдилар, шунда хурмо дарахти худди ёш бола каби баланд овозда йиғлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги ёғочни силаб, юпатдилар. Шундан кейин тинчланди.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қачон шу ҳадисни айтиб берсалар, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнидан кетганларига бир ёғоч йиғлади-я, биз йиғламаслигимиз мумкинми?” деб, йиғидан соқоллари ҳўл бўлиб кетарди.

Даврон НУРМУҲАММАД,
"Омина" журналининг 5-сонидан олинди.

@Omina_Jurnali


Аёлларга қаттиққўллик қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши қовурғадан бўлган, агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан», деганлар.


Бу ҳадисда кўп эркакларимиз эътибор бермаётган жиҳат ёритиб берилган. Улар аёлларига қўпол муомала қилиб, улардаги қийшиқликни ўнглайман деб, аксинча, қанчадан-қанча қовурғаларни синдириб қўйишяпти. Улар аёл кишидаги ўзига хос хусусиятга мутлақо эътибор бермаяпти.

Аёлининг ҳиссиётга берилувчанлиги, тез ўзгарувчанлиги, кўп йиғлаши, салга аразлаб қолиши эркакнинг кўзига катта нуқсондек кўриниб, аёлини қоралашга тушяпти, ақлсизликда айблаб, уни текислашга, тарбиялашга уриняпти. Бундай эркакларнинг сон-саноғи йўқ.

Ҳозирги кунда можароларнинг, оила масалаларининг, ажримларнинг кўпайиб кетаётгани, оилаларимиздан тинчлик-хотиржамликнинг йўқолиб бораётганининг асосий сабабларидан бири эркакларимиз мазкур ҳақиқатни англаб ололмаётганида, аёлларни тўғрилайман деб, уларга қаттиққўллик қилаётгани, уларни синдириб қўяётганларидадир. Чунки ҳозир Қуръон таълимоти, ҳадис таълимотидан йироқ бўлган эркакларнинг принципи кўпайиб кетмоқда.

💔Аёлларга қаттиққўллик қилиш, уларга қўл кўтариш, жароҳат етадиган даражада калтаклаш, жонларини ачитиш, уйдан ҳайдаш, нафақа билан таъминламаслик, меҳр кўрсатмаслик, таҳқирлаш, ўзи у ёқда қолиб, ота-оналарини ҳақорат қилиш, ёмон гаплар билан уларнинг қалбига азият етказиш – буларнинг ҳаммаси қовурғанинг синишга олиб келмоқда...

🔖"Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси" мақоласидан олинди.
"Омина" журнали, 2024 йил 4-сон.

@Omina_jurnali


Журналимизнинг 5- сонини мутолаа қилган муштарийларимиздан эса, таассуротлар, фикр-мулоҳазалар кутиб қоламиз!
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

“Омина” журналининг 5- сонидан қандай таассуротлар олдингиз, мутолаа сизга қанчалик манфаатли бўлди, янада қизиқарли бўлиши учун қандай таклифларингиз бор?
Марҳамат, мулоҳазаларингизни шу ерга езиб қолдиринг! 👇


Ассалому алайкум, “Омина” журнали муштарийлари!

Таҳририятга обуначиларимиздан журнални етказиб бериш масаласида кўплаб саволлар келиб тушяпти. Айниқса, вилоятларга етказиш бироз вақт талаб этиши муносабати билан, вилоятлик обуначиларимизга журнал кечикиб боряпти. Лекин, хавотирга ўрин йўқ, сизга обуна бўлганлигингиз ҳақидаги рақам юборилдими, демак сиз бизнинг обуначимизсиз! Республиканинг қаерида бўлманг, албатта, сизга журналингиз етказилади!

Обуна бўлиш, обуна бўлгандан кейин журнални қабул қилиб олиш ҳақидаги барча саволларингизни @hilol_reception га езишингиз мумкин.

Манфаатли мутолаа тилаймиз!

Омина журнали” таҳририяти


Muslimaat.uz dan repost
Ассалому алайкум!

«Пешқадамлар карвони» муассасаси ходималари ўртасида Заковат ўйинлари ташкил этилганидан хабарингиз бор. Бу мусобақалар 20 босқичда амалга оширилиши, улар устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг китоблари асосида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. 📚
Мусобақаларнинг 1-учрашуви ўтказилгач, таҳририятимизга бу ўйинларни томошабин сифатида кузатишни истовчи азизаларимиздан мактублар, қўнғироқлар келиб тушди. 📩 ☎️ Шу муносабат билан кейинги ўйинларимизга чекланган ададда томошабинларни таклиф қилишга қарор қилдик.

Кейинги учрашувимиз 14 февраль куни бўлиб ўтади. 🗓

Агар бу учрашувда биз билан бирга бўлишни, қизғин бахсларга гувоҳ бўлишни истасангиз, қуйидаги ботга мурожаат қилишингиз мумкин: @PeshqadamlarKarvoniBot 📲

@BintuSodiq
@Muslimaatuz


Kitobqand dan repost
🥰 “Omina” jurnalining yangi soni “KitobQand”da!

💝 Ayollar uchun munosib tuhfa.

Telegram | Instagram


Азиз опа-сингилларим!
Интиқиб кутилган «Омина» журналимиз саҳифалари бир-биридан зарур ва манфаатли маълумотларга тўла экан..
Умра сафарига отланаётган аёл-қизларимизнинг билишлари муҳим бўлган мавзулар ҳам ушбу сондан жой олган.

Барчангизга завқли мутолаа тилайман!

Умида Отажонова,
“Пешқадамлар карвони” жамоасининг Наманган вилояти вакиласи


Сўранг, жавоб берамиз!

Қирқ кун бўлмай туриб нифос қони тўхтаса, бунинг ҳукми қандай?


💬 Агар қирқ кун бўлмай туриб нифос қони тўхтаса, ғусл қилиб, намозини бошлайди. Бошламасдан, қирқ кун бўлишини кутиб ўтирса, гуноҳкор бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нифос қонини кўрган аёллар учун қирқ кунни тайин қилиб бердилар, лекин ундан олдин пок бўлиб қолсалар (нифос муддати тугаган бўлади)» (Ибн Можа ривоят қилган).


Замира Тўйчиева таржимаси
"Омина" журналининг 2024 йил 5-сонидан олинди.


@Omina_Jurnali

2.7k 0 11 12 19

Hilol Nashr dan repost
#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 5-сони нашрдан чиқди!

✅ Журналда ўн бешдан ортиқ рукн, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга хос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Мазкур сондан «Қиш сизу бизга баҳор бўлсин!», «Тафсири Ҳилол»дан нодир битиклар», «Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси», «Иймон ва ислом», «Расулуллоҳнинг минбарлари», «Аёлларга хос нозик масалалар», «Хушбўй ҳидли қори» каби мақолалар ҳамда хонадонимиз бекалари учун Трайфл ширинлиги рецепти ўрин олган.

Журналнинг ушбу сонини «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд.

📞 Биз билан боғланиш

✔️ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr


Bintu Sodiq dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Пешқадамлар» муассасаси ходималари ўртасида Заковат ўйинлари

@BintuSodiq



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.