Осмон олислардан қилар томоша,
Ернинг титроғини сезар дарахтлар.
Мен учиб бораман тоғларни ошиб,
Фақат унинггача озроқ кут, Ота!
Осмон олислардан кўриб турибди,
Юракдан чиқмаган сирларингни-да.
Мен ҳамма ғовларни бир ёққа суриб,
Бораман, озроқ кут мени унгача!
Соғиниб кетяпман ҳаловатларни,
Ватан иси келар овозларингдан.
Тупурдим ҳар қандай мукофотларга,
Ризолик кўрсам бас мен кўзларингда!
Гарчи ўртанасан мендан ҳалиям,
Калишингнинг гарди зарларим, Ота.
Омадим келмади, мени ҳалиям,
Фақат қўлларингни кўкка тут Ота!
ОСМОН ҲАММАСИНИ КЎРИБ ТУРИБДИ...
🎙Шеърни муаллифнинг ўзи ўқиган.
✍🏻Нафиса Омон
📘''Тўққизинчи мўъжиза'' тўпламидан
┏━━━━•❄️•━━━━┓
@NafisaOmon
┗━━━━•❄️•━━━━┛
Ернинг титроғини сезар дарахтлар.
Мен учиб бораман тоғларни ошиб,
Фақат унинггача озроқ кут, Ота!
Осмон олислардан кўриб турибди,
Юракдан чиқмаган сирларингни-да.
Мен ҳамма ғовларни бир ёққа суриб,
Бораман, озроқ кут мени унгача!
Соғиниб кетяпман ҳаловатларни,
Ватан иси келар овозларингдан.
Тупурдим ҳар қандай мукофотларга,
Ризолик кўрсам бас мен кўзларингда!
Гарчи ўртанасан мендан ҳалиям,
Калишингнинг гарди зарларим, Ота.
Омадим келмади, мени ҳалиям,
Фақат қўлларингни кўкка тут Ота!
ОСМОН ҲАММАСИНИ КЎРИБ ТУРИБДИ...
🎙Шеърни муаллифнинг ўзи ўқиган.
✍🏻Нафиса Омон
📘''Тўққизинчи мўъжиза'' тўпламидан
┏━━━━•❄️•━━━━┓
@NafisaOmon
┗━━━━•❄️•━━━━┛