Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартибидан хабардормисиз?
🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш шартми?
Ҳа шарт. 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилиши керак.
🚗 Эски гувоҳномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган ёки муддати ҳали тугамаган бўлса-чи?
Эски намунадаги гувоҳнома берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъи назар, кўрсатилган муддатгача янгисига алмаштирилиши шарт.
🚗 Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Фуқаролик паспорти, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони.
🚗 Қаерда алмаштириш керак?
Доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказлари ёки марказда бундай хизмат мавжуд бўлмаган ҳудудларда ЙҲХБнинг тегишли бўлинмаларида.
🚗 Қанча тўлов тўланади?
Эски гувоҳномани янгисига алмаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи
(ҳозирда 156 100 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
🚗 Қанча муддатга берилади?
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
🚗 Эски намунадаги гувоҳномалари қачонгача ҳақиқий ҳисобланади?
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади.
🚗 Ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган муддатда алмаштирилмаса, нима бўлади?
Эски гувоҳнома билан автотранспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
🚗 Янги гувоҳнома шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадими?
Ҳа. Янги намунадаги гувоҳномага эгасининг шахсини тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.
@oltin_voha