Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати dan repost
#мулоҳаза
БОҚИМАНДАЛИК КАЙФИЯТИДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ?
Адолатни биров яратмайди, ҳар ким ўзи учун ўзи яратади. У - қимматбаҳо неъмат. Талаб қилолган ва ўзи ҳам адолатли бўлган одамгина эришади. Унинг кушандаси эса коррупциядир. Бу иллат нафақат адолатни балки, у орқали давлатни емиради, жамият илдизига болта уради. Шу ўринда битта савол туғилади. Адолатни ким яратаяпти? Ўзимиз. Коррупцияга ким йўл қўймоқда?. Яна биз...
Инсон манфаатлари йўлида кундан-кунга янги қарорлар, лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бироқ уларнинг ижроси қониқарсиз даражада. Тўғри эндиликда лойиҳа ва қарорлар халқнинг хоҳиш-истакларига кўра, кенг жамоатчиликда овоз бериш, шу ва бошқа усуллар орқали инсонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб тузилмоқда ёки ўзгартирилмоқда.
Минг афсуски, биз ҳар доим ҳам адолатли бўляпмиз деёлмайман. Масалан, шаҳримиздаги “Бирлик” МФЙ 46А уйни олайлик. Бино қайсидир фирма томонидан том қисми профнастил билан ёпилди. Ваҳоланки, уйга дудбурон қўйилмаган ҳисоб. Ўша бино қуриб битказилаётган жараёнида қурувчилардан бинонинг дудбурони қани деб сўрасам, ''мана турибди'', дейди. Яна нима эмиш, нотўғри ўрнатилган дудбурон билан Ёнғин хавфсизлиги хизмати танишиб чиққанмиш.
Энди аҳоли уйларига ис гази қайтаётганидан мурожаат қилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги келиб, “биз бу дудбуронни нотўғри ўрнатилгани учун тозаламаймиз” деб АКТ ёзиб ташлаб кетяпти. Ҳадемай, қиш келади. Аввало ўзи асрасин-у, мабодо юқоридаги сабаб туфайли бахтсиз ҳодиса рўй берса нима бўлади?
Энг ёмони, бунга кун келиб маҳалла жавоб беради. Фирмани ҳамкорликка чорлаган, у билан шартнома тузган ташкилот бошқа, ваҳоланки шартнома тузилганда маҳалладан ҳеч ким маслаҳат сўрамаган. Кейин, “сен қаёққа қараяпсан ўзи” , деб дўқ урганимиз ортиқча...
Депутатларга тўхталадиган бўлсак, уларнинг кўпчилигининг ҳуқуқий саводхонлиги паст, бунинг устига қонунчиликдан яхши хабардор деб ҳам айтолмаймиз. Аҳолидан келган, тегишли мутасаддилар билан бир деганда ҳал бўладиган, мурожаатни олиб, “депутатлик сўрови” ёзади. Сўнг унинг жавобини кутади. Ваҳоланки, озроқ ҳаракат қилса, муаммони депутатлик сўровисиз ҳам ҳал қилса бўлади.
Бундан бир неча йиллар олдин одамлар мурожаат ёзишдан, ҳокимликлар томонидан бериладиган ёрдамни олишдан тортинишарди. Эндиликда, уларга эътибор кучайган сари боқимандалик кайфияти билан “Сен депутатсан! Мени ишга жойлаб қўй, уйимни тўғирлаб бер”, шу ва шунга ўхшаш мурожаатсифат дўқлар билан келишмоқда. Ҳа, биз депутатлармиз! Халққа ёрдам бериш вазифамиз. Иш сўраб келганларни "Оҳангарон санитар тозалаш" корхонасига ишга таклиф қилсак, “Бир ками кўча супуришим қолувди”, дейди. Шунчалик ғурурли экан, ҳокимиятга пул сўраб келганда, ўша ғурур ўлгур қайда қоларкан-а?
Аслида ўша соҳа вакилларига қанча раҳмат айтсак арзийди. Энг муҳими, улар ҳалол меҳнат билан оила тебратмоқда.
Яна бир гап, мутасаддиларимиз совға-саломларга одамларни ўргатиб қўйди. Айримлар ўзи учун бажарган ишига ҳам кимдандир нимадир кутишга ўрганиб қолди. Инсонларни руҳлантириш яхши натижа беради, бироқ ҳамма нарсада ҳам чегара бўлиши керак. Масалан, яқинда мени бир ҳолат жуда хафа қилди. Ишлайман деса, тоғни талқон қиладиган йигит ёнимга келиб, “ҳокимият музлатгич совға қилувди, анча вақтдан кейин бузилиб қолди, тузатиб берсин”, деб қолди. Бу ёшгина йигитнинг сўзларини эшитиб, бутун умри қандай ўтаркин, деб ўйланиб қолдим...
Юқоридаги ҳолатни бекорга тилга олмадим, сабаби биз мутасаддилар балки уларга совға инъом этиш ўрнига, қонунчиликлар асосида тадбиркорлик қилишига ёхуд бирор ишни бошидан тутишга кўмаклашармиз?
Бу шиддатли, имкониятлар эшиклари очилган замонда “Олма пиш, оғзимга туш” деб ўтириш назаримда, уят. Биз ўзимиз билан ўзимиз курашмасак, ёниб яшамасак, боқимандалик ботқоғига ботиб бораверамиз...
Муҳаммад Шукуров,
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Оҳангарон шаҳар Кенгаши раиси.
@ohangaronshhokimligi
Каналга уланиш:⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaa4CatknzwI29B0A