Ноннинг нархи ошди – ҳаммаси қонунийми? ЎзЛиДеПга саломлар))
@oltin_voha нон нархининг оширилгани, янги ҳолатда аҳолининг ижтимоий ҳимоя пакети қай йўсинда таъминланиши, умуман, бу борада вилоят мутасаддилари қандай чоралар кўраётгани билан қизиқди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 14 октябрда “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ, маҳаллий ун маҳсулотини барча истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз, очиқ биржа савдоларида сотиш, нархини шакллантиришга тўлақонли бозор муносабатларини жорий этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш белгиланди.
Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ойига 50 минг сўмга кўпайтирилди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилоятида 230 дан ортиқ қолипли нон ишлаб чиқарувчи субъект бор. Улар томонидан, асосан 500 ва 600 грамм оғирликдаги нон ишлаб чиқарилиб, харажатлардан келиб чиққан ҳолда аҳолига 1300-1500 сўмдан сотилмоқда.
Демак, ҳозирча ҳаммаси инсоф доирасида. Аммо нархлар тобора ошиб бораяпти. Бозор механизмлари мана шундай – у кимнингдир қош-қовоғига қараб ўтирмайди. На чора, бу қарор, айтиш мумкинки, кутилган ва иқтисодиётни эркинлаштириш талаби бўлган бир қадам эди.
Бизингча, ЎзЛиДеП ташаббуси билан, фермерлар, нон ишлаб чиқарувчилар манфаатларини кўзлаб, жуда қисқа муддатларда амалга оширилган бу тадбирда фақат битта нотўғри жиҳат бор. Яъни, қарор ўта ноқулай пайтда қабул қилинди. Баҳорда ёки ғалла ўрими пайтида қабул қилинганда борми, хомашё ишлаб чиқарувчиларнинг иштаҳаси, даромади бошқачароқ бўлар эди.
Афсуски, фермерлар билан давлат белгилаган нархларда шартномалар тузилди, бироқ шартнома ҳали ижро жараёнида бўлган бир пайтда, ўйин қоидалари ўзгартирилди – фермер чакана фойдадан қуруқ қолди.
Бу ўринда @oltin_voha қуйидаги мулоҳазани айтишни ўринли деб билади. Яъни, Актам Хаитов тимсолида ҳукмрон партия сайлов олдидан даҳшатли хатога йўл қўйди. Партия ва унинг лидери мемларга мавзу бўлди. Гўштхўрлик ва вегетерианлик мавзусида ЎзЛиДеПга алоқадор кулгичлар янгради.
Бизнингча, мана шундай информацион кризис юзага келганда, жуда тез фурсатда ҳукмрон партиянинг обрўсини сақлаб қолиш учун ҳукумат томонидан аниқ амалий қадамлар ташланди (Актам Хаитов раҳбарлигидаги Кенгашнинг ташаббусини ВМнинг қарори шаклида қўллаб-қувватлаш орқали).
Шу ташаббус ва унинг ортидан яшин тезлигида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ортидан ишлаб чиқарувчилар, фермерларда келажакдан ёқимли муждалар пайдо бўлди. Хуллас, партия ва Актам Хаитовнинг шахсий амбициялари барқарор бир тасаввур уйғотди.
Нимаям дердик, бошқа давлатларда шу ҳолат бўлганда, ҳукуматни ўзи мансуб партияга ўта садоқати, бир ташаббус ижросини уч-тўрт кунда ҳал қилгани ҳолда, ўта ҳаётий таклиф ва ташаббусларга қарийб бепарво бўлаётгани учун журналистлар аяб ўтиришмас эди.
@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg