Шакар нархи ошадими?
Ижтимоий тармоқларда шакарнинг нархи кўтарилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, Ўзбекистонда шакарнинг нархи билан боғлиқ ҳолат барқарор эканлиги маълум қилинди
Ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхона йилига 700 минг тонна шакар ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу эса аҳолининг шакарга бўлган талабини импортсиз ҳам бемалол қондира олишини англатади.
«Ангрен-шакар» ва «Хоразм-шакар» заводида ишлаб чиқилаётган шакарнинг нархи Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда 4950 сўм қилиб белгиланган.
«Мавсум давомида ҳам ушбу икки корхона шакар нархини ўзларича кўтаришга ҳаққи йўқ. Ваҳолангки, бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Аҳолига мурожаат сифатида шуни айтиш лозимки, ҳар қандай мавсумда ҳам шакар нархи бир меъёрида сақлаб қолинади. Шакарга талаб қанчалик ортмасин зарур маҳсулотни ''Ангрен-шакар’' ва ''Хоразм-шакар'' корхоналари етказиб беришга қодир», — дейди Давлат статистика қўмитаси.
Эслатма ўрнида шуни айтиб ўтишимиз керакки; 2020 йилдан бошлаб импорт қилинган шакар акциз солиғига тортилади.
@oltin_voha
Каналга уланиш:⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAE6e6ddtHYYl_Djqbg