Қайси ҳолларда юридик шахс ва ЯТТнинг ҚҚС тўловчиси сифатидаги гувоҳномаси бекор қилинади?
Давлат солиқ қўмитаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҚҚС тўловчиси сифатида рўйҳатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари қатор ҳолларда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Ўнга кўра:
- жорий солиқ даврида олти ойдан ортиқ ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этмаслик;
- жорий солиқ даврида олти ойдан ортиқ муддат давомида молиявий-хўжалик фаолияти ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни амалга оширмаслик ҳамда ҚҚС ҳисоботларини ноль кўрсаткичлар билан тақдим этиш;
- суд ҚҚС тўловчисини сохта ёки қалбаки битимлар тузган ёхуд сохта тадбиркорлик билан шуғулланган, деб топса (суд томонидан аниқланган жиноий фаолият бошланган вақтдан Гувоҳнома бекор қилинади);
- камерал назорат жараёнида банк операциялари хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек, сотиб олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатураси (ассортименти) мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда;
- солиқ назорат жараёнида солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади ҚҚС суммасини тўламаслик ёки ҳисобга олиш бўлса ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёхуд битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун билан белгиланмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланса.
Рўйхатга олиниши шарт бўлган, бироқ ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҚҚС тўловчисига айланади. ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз белгиланган тартибда ҚҚСни тўлайди. Кўрсатиб ўтилган шахсда ҚҚС бўйича рўйхатга қўйилган кундан бошлаб ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
@oltin_voha