Беҳзод Қобулов | Расмий dan repost
#жараён
Кеча куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, ноқулай об-ҳаво шароитида юзага келган узилишларнинг сабаблари юзасидан матбуот анжумани ўтказдик.
Барча коммунал соҳа раҳбарлари тадбирда қатнашди. Суҳбатлар бўлди, журналист ва аҳоли вакиллари Zoom орқали боғланиб, ўз эътирозларини айтишди.
Бот орқали келган мурожаатларга жавоб берилди. Афсуски, чорасиз одамлар (раҳбарлар) нинг сўзкашлиги ҳеч кимга ёқмади.
Энергия ва табиий газ таъминотидаги муаммоларнинг илдизлари маҳаллий ҳокимликлар даражасидан тепароқда.
Муаммо, аслида хаотик тарзда ривожланаётган қурилиш соҳаси, коммунал соҳага ягона координаторнинг йўқлигида...
Изоҳ бериш, фалончига мурожаат қилинг, дейиш ечим эмас. Ойдеккина бўлиб, сипогарчиликни қойиллатиб, жимгина юрган ҳам маъқул, шекилли. Мурожаатлар билан шуғулланган саринг, бу тизимдан ҳафсаланг пир бўлади...
Суратда: Телефонимдан вилоятимизнинг свет йўқ бир хонадонидаги табиий газнинг аҳволини аслида ваколатсиз раҳбарларга кўрсатиб турган пайтим...
@Behzod_Qobulov