«ЯНГИ АНГРЕН» ИЭСДАГИ НОСОЗЛИК ТУФАЙЛИ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА ЧЕКЛОВЛАР СОДИР БЎЛМОҚДА
Аслида нима бўлган?
9 март куни соат 21:00 да «Янги-Ангрен» иссиқлик электр станциясида энергоблокларга кўмир етказиб бериш тизимидаги носозлик туфайли дастлаб ишлаб чиқариш қуввати 100 мВтга пасайиши кузатилган. Сўнгра соат 21:17 да 200 мВт қувват билан ишлаётган 4-энергоблокка ёқилғи бериш тўхтаб қолганлиги туфайли авария ҳолатини олдини олиш мақсадида энергоблок станция ходимлари томонидан фавқулотда ўчирилган. Станциянинг умумий қуввати 800 мВтдан 420 мВтгача пасайиб кетган.
Содир бўлган носозлик туфайли энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаши натижасида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар юз берган
Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, бундай ҳолат ушбу станцияда биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Март ойининг 9 куни давомида, оператив маълумотларга кўра, энергоблокларда 5 марта ўчиш ҳолатлари содир бўлган.
@oltin_voha