Пойтахт бозорларида патта пули яна кескин ошади Олтиариқдачи?
Муҳокамага қўйилган ҳоким қарори
лойиҳасига кўра, пойтахт бозорларидаги (Фарҳод бозоридан тортиб, Сергели машина бозори ва Ўрикзор улгуржи бозорида ҳам) халқ тилида патта пули дейиладиган бир марталик йиғимлар ва ижара ҳақи миқдорларини ошириш режалаштирилмоқда.
Агар 2024 йилда тасдиқланган ва ҳозирда амалда бўлган
йиғимлар билан солиштирилса,
патта пули миқдорлари 29%гача кўтарилаётганини кўриш мумкин.
Масалан, патта пули мева сотувчилар учун 22%гача, сабзавот сотувчилар учун 21%гача, дуккакли маҳсулотлар сотувчилар учун 26%гача оширилади. Йиғимлар миқдори қурилиш материаллари сотувчилари учун 27%гача, автомобиллар сотуви учун 25%га, мол бозорида эса 25%га оширилади.
Энг юқори ошиш бозор ҳудудида пойафзал таъмирлаш хизмати учун. Нақ 29%. Одатда, бозорлар ҳудудида пойафзал таъмирлаш билан имконияти чекланган ватандошларимиз ишлашади. Уларнинг номидан пойафзалини яматмайдиган ва оёғи ердан узилган ўзбек чиновникларига алоҳида дуо етказиш керак.
Йиллик инфляцияни 9,8% даражасида чизаётган чиновниклар бозорлардаги патта пулини 3 карра юқори даражада оширилаётганига қанақадир тушунтириш бера олишадими?Бу тўланадиган патта пули ҳаммаси бориб, истеъмолчи сотиб олаётган мева-чева, сабзавот, товар ва хизматлар нархига ўтиради.
Ўзи охирги 4 йилда патта пули 2 каррага қимматлапти. Қойилмисиз? Турли важлар билан бозорларимизни эгаллаётган ўғри олигархлар ўз мақсадларига эришгач, кейин нима бўлади?
https://t.me/OLTIARIQ_RADIOS