Бобур Бобомурод расмий канали dan repost
t.me/bobur_bobomurod
Суратда ҳамшира синглимиз Фотимахон Ҳусанова. Ва бундай фидойи врач ва ҳамшираларимиз кўп. Уларга ҳар қанча таҳсин айтсак оз.
Қуйидаги шеър анча олдин ёзилган. Ва бундан кейин ҳам бу хайрли касб эгалари ҳақида ёзсак ажабмас. Чунки меҳр-шафқат изсиз кетмайди ҳеч қачон. Барака топинглар!
Ватан айтур: "Бўлинг бардам, соғу омон, шифокорлар!"
ШИФОКОРЛАР
Бу оламда яхшиям бор
дарддан қалқон шифокорлар,
Ҳар одамга чин мададкор,
асл инсон шифокорлар.
Гар бўлмаса улар меҳри,
тортгай киши "оҳ"у зорлар,
Ақлу илми эрур сеҳри,
сўзи дармон шифокорлар.
Тоқатни гоҳ топмай раво,
инжиқланар бул беморлар,
Сабр ила айлар даво,
ул меҳрибон шифокорлар.
Ҳушёр туриб кундузу тун,
қасамига вафодорлар,
Эл саломат юрсин учун -
содиқ посбон шифокорлар.
Эрурсиз мард, бўлиб ибрат,
юрт бошига тушса корлар,
Сизга таъзим, сизга раҳмат,
чин қаҳрамон шифокорлар.
Холис ният ила ҳар дам,
фариштадек беғуборлар,
Бобур айтар: "Бўлинг бардам,
соғу омон, шифокорлар!"
БОБУР БОБОМУРОД